A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон: инсон эмбрионининг ривожланиши
PDF Босма E-mail

Мусҳафи шарифда Аллоҳ таоло инсон эмбрионининг ривожланиш босқичлари ҳақида дейди:  «Биз инсонни лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни аввало мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни бачадондаги) нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас энг гўзал яратувчи Аллоҳ барокотли-буюкдир». (23:12-14)

Кўриб турибмизки, эмбрионнинг ривожланиши то шаклланиб олгунича бир неча босқичларни босиб ўтади. Дастлаб, нутфа-манийдан сўнг, «алақа» (лахта қон) босқичи зикр этилди. Биз Қуръонни илмий англашни айнан шу ердан бошлаймиз.
Оятда келтирилган арабча   «алақа» сўзининг луғатларда қуйидаги учта маъносини учратамиз:
1)    зулук;    
2)    осилиб турган нарса; 
3)    қуюқлашиб қолган қон (лахта қон).

«Алақа» ривожланиш босқичида ривожланаётган эбрионни агар ташқи томондан кузатиш имконияти бўлса, кўриниши худди зулукка ўхшаб кетишини кўрамиз. Буни қуйидаги расмда ҳам кўриш мумкин: (1-расм).

 

Расм 1. «Алақа» босқичи жараёнидаги инсон эмбриони (А) ва зулукнинг ташқи кўриниш (В).

Яна бир ибратли томони шундаки, ушбу босқичда эмбрион она қонидан озиқланиб туради, бу ҳолат эса айнан зулукнинг сифатидир. Зулук одатда бошқаларнинг қонидан озиқланиб ривожланади, катталашади.

«Алақа»нинг иккинчи маъноси «осилиб турган нарса» дедик. Энди қуйидаги 2 ва 3-расмларга диққат қаратсангиз, мазкур босқичда онанинг бачадонида эмбрионнинг осилиб турганига шоҳид бўласиз.

.

(2-3-расмлар)

Расм 2. Биз ушбу диаграммада она бачадонидаги «алақа» босқичида эмбрионнинг осилиб туришини кўриб турибмиз.

Расм 3. Ушбу фототасмада «алақа» босқичида она бачадонидаги (15 кунлик атрофида) (В билан белгиланган) эмбрионнинг осилиб туриши кўрсатилган.

«Алақа»нинг учинчи маъноси «қуюқлашиб қолган қон» эканлиги юқорида келтирилди. Мазкур босқичда  биз эмбрионнинг ташқи кўринишидан унинг халтачаларининг қуюқлашиб қолган қон ҳолатига ўхшашини кўришимиз мумкин. Зеро, бу босқич жараёнида эмбрионда қоннинг бир қадар кўпайиши кузатилади. (4-расм). Устига-устак, шу жараёнда эмбриондаги қон то учинчи ҳафтанинг охирига қадар айланмай туради. Ушбу ҳолатда у қуюқлашиб қолган қонга ўхшамай яна нимага ўхшасин?!

Расм 4. «Алақа» босқичи мобайнида оддий юрак тузилиши диаграммаси.

Шундай қилиб,  «алақа» сўзининг мазкур уч маънолари бу ривожланиш босқичидаги эмбрионнинг барча ҳолатларига айнан мос тушишини кўрдик, билдик.

Оятда келтирилган навбатдаги босқич «мудғо» деб аталади. Араб тилидаги   «мудғо» сўзининг маъноси «чайналганга ўхшаш нарса»дир. Агар бирор киши оғзига сақични солиб чайнаса ва уни қайта қўлига олиб сақичнинг шаклини «мудғо» босқичидаги эмбрионнинг шакли ила солиштирса, эмбрионнинг ўша чайналган сақич шаклига ўхшашини кўради. Чунки эмбрионнинг орқа тарафида худди чайналган сақичда қолган тиш ўринларига ўхшаш излар мавжуд бўлади. (5-6 расмлар).


Расм 5. «Мудғо» босқичида (28 кунлик) эмбрионнинг кўриниши. Бу босқичда эмбрион чайналган нарсанинг шаклини эслатиб туради.

Расм 6. «Мудғо» босқичида эмдрионни бирон бир чайналган нарсага қиёсланса, иккиси ўртасида ўхшашлик намоён бўлади.

Айтингчи, яқин йилларда соҳа олимлари катта микроскоплар ва илғор технологиялар ёрдамида кашф этишга муваффақ бўлган бу каби ноёб илмий янгиликларни бундан 1400 йил бурун ўқиш ва ёзишни билмаган Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қаердан олганлар?
1677 йилда Хем ва Льювенхуклар микроскоп орқали инсон спермаси(маний) ҳужайраларини кузатиб, уларнинг тинимсиз равишда ҳаракатланишини аниқлашган эди.
Анатомия ва эмбриология соҳасида энг кўзга кўринган машҳур олимлардан бири профессор Кейз Л.Мур бўлиб, бу олим «Инсон ривожланиши» номли асарнинг муаллифи ҳамдир. Мазкур асар 8 та тилга таржима қилинган. 1981 йил Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида бўлиб ўтган тиббиёт бўйича еттинчи конференцияда профессор Л.Мур дейди:
«Эмбрион ривожланиши хусусида Қуръонда келтирилган маълумотларни янада ойдинлаштиришга қўшган ҳиссам менга роҳат бағишлайди. Энди менга шу нарса аниқ бўлдики, мазкур маълумотлар (яъни оятлар) Муҳаммадга Аллоҳ тарафидан нозил қилинган. Чунки  деярли буларнинг барчаси ундан олдин ҳам,   ундан кейинги бир неча асрлар давомида ҳам кашф этилмаган. Бу эса Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканлигини исботлайди».
Натижада, профессор Л. Мурдан: «Бу энди сизнинг Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига ишонганингиздан далолат берадими?» − деб сўрашганида, олим: «Шубҳасиз, худди шундай», дея жавоб қайтаради.

Бошқа бир конференция давомида ушбу олим: «Инсон эмбриони босқичларининг мураккаблигига сабаб, ривожланиш мобайнида у катта ўзгариш жараёнини босиб ўтишга мажбур бўлади. Бу эса Қуръон ва суннатда келган маълумотлардаги мавжуд классификациянинг айнан системаси демакдир. Мазкур системанинг кўлами кенг бўлиб, замонавий эмбриологик билимлар билан уйғунлашади. Сўнгги йилларда Қуръон ва ҳадисни ўрганиш устида олиб борилган жадал изланишлар инсон эмбриони классификацияси учун бир система пайдо қилди. Эмбриология фани асосчиси Аристотел эр. ав. 4 асрда жўжа эмбрионининг товуқ тухуми босқичларидаги ривожланишини келтирганида, бунга ҳеч қандай изоҳ бермайди. Эмбриология тарихидан бизга шу нарса маълумки, инсон эмбриони босқичлари ва классификацияси ҳақида 20 асргача бизга жуда оз нарсалар аниқ эди. Шу туфайли, инсон эмбриони ривожланиши борасидаги Қуръон маълумотлари 7 асрдаги илмий маълумотларга асосланган бўлиши мумкин эмас, буни ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Бунга битта асосли жавоб бор, холос: ушбу маълумотлар Муҳаммадга Аллоҳ тарафидан нозил қилинган. Унинг ўзи ушбу батафсил маълумотларни била олмас эди, чунки у бир саводи йўқ киши эди».