Қора туйнуклар (видео) | ||||
|
Йигирманчи асрда фазовйи жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири − қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун энергетик зарядини сарфлаб бўлган юлдуз ўз-ўзининг ичига қараб торая бошлайди. Мана шу сиқилиш натижасида юлдузнинг ўрнида зичлиги чексиз юқори бўлган, массаси эса нольга яқин бўлган қудратли гравитацион майдон ҳосил бўлади. Мана шу майдон астрономияда «қора туйнук» деб аталади. Қора туйнукларни энг қудратли телескоплар билан ҳам кўриб бўлмайди, чунки улар фотонларни ютиб юборади, натижада инсон кўзи сезиши мумкин бўлган ёруғликни ҳам йўқотиб юборади ва уларни мутлақо акслантирмайди. Қора туйнукнинг мавжудлигини унинг атрофида ҳосил бўлган ғоятда кучли магнит майдонига қараб билиб олиш мумкин...
Улкан массага эга бўлган юлдузлар коинотда тортишиш майдонларини ҳосил қилади. Қора туйнуклар ўзларига яқинлашган барча жисм ва моддаларни ўз қаърига тортиб кетади ва уларнинг ҳисобига ўз зичлигини узлуксиз равишда орттириб боради. Натижада уларнинг тортишиш кучлари ҳам кучайиб бораверади. Бу жиҳатдан қараганда, сўнган юлдузнинг ўрнида пайдо бўлган ва атрофидаги ҳамма нарсани ўз домига тортиб кетадиган бундай қора нуқталарни қора туйнукка ўхшатиш мумкин. Шу сабабдан фалакиёт олимлар бундай юлдузларни қора туйнуклар деб аташган. Мана шундай юлдузлар ҳақида ҳам ояти карималар нозил бўлган экан. |