Атом зарралари | ||||
|
Йигирма йил аввал ҳам фанда атомнинг тузилиши ҳақида шундай тасаввур мавжуд эдики, унга кўра атомни ташкил қилувчи энг майда зарралар протон ва нейтронлар ҳисобланарди. Аммо илмий технологияларнинг ривожланиши натижасида инсоният яна бир қизиқарли кашфиётга эга бўлди. Маълум бўлишича, протон ва нейтронлар ҳам ўз навбатида янада майдароқ зарралардан ташкил топган экан. Бу зарраларни ўрганиш бугунги кунда фанда янги соҳанинг − элементар зарралар физикасининг вужудга келишига сабаб бўлди. Бу зарралар квартлар деб аталди. |