A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ёмғир ўлчови (видео)
PDF Босма E-mail

Метеорологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар лаҳзада Ер сатҳидан 16 миллион тонна сув буғланиб осмонга кўтарилар экан. Бир йилда бу кўрсаткич 505 триллион тоннани ташкил қилади. Аммо ҳар йили бутун Ер юзига ёғадиган жами ёмғирларнинг миқдори ҳам айнан шу рақамга тенг. Яъни  табиатда сувнинг айланиши тенг ўлчовли, доимий ва қатъий белгиланган нисбатларда амалга ошиб туради. Ердаги ҳаёт ҳам айнан шу сувнинг табиатдаги айланиши туфайли давом этиб турибди. Инсон ҳатто энг замонавий технологиялар ёрдамида ҳам бу айланишни ҳеч бўлмаса қисман, сунъий равишда вужудга келтира олмайди.
Аммо табиатдаги сувнинг бундай мувозанатда бўлиши олимлар томонидан йигирманчи асрда аниқланди. Аллоҳ Таолонинг сўнгги самовий китоби бўлмиш Қуръони Каримда эса бу ҳақда мелодий 600 йилларда хабар қилинган.
«Ўша Зот осмондан (аниқ) ўлчов билан сув-ёмғир ёғдирди. Бас, Биз у (сув) билан «ўлик» шаҳар (қишлоқларни) тирилтирдик (яъни  қуруқ Ердан турли-туман гиёҳларни чиқардик). Сизлар ҳам (Қиёмат Кунида қабрларингиздан) мана шундай чиқарилурсизлар». Зуҳруф сураси, 11-оят.

Ердаги ҳаёт сувнинг мана шундай мукаммал суратда айланиб туриши туфайли барпо бўлган. Сувнинг табиий айланиш миқдоридаги, қисқа бир муддатлик ўзгариш ҳам экологик мувозанатнинг ғоятда оғир тарзда бузилишига ҳамда бутун тириклик учун ҳалокатлик оқибатларга олиб келади. Аммо бу мувозанат ҳеч қачон ўз-ўзидан бузилмайди, ёмғир эса  Қуръонда айтилганидек, ҳар йили бир хил миқдорда, биз учун керакли ҳажмда ёғаверади.