Булутларнинг оғирлиги (видео) | ||||
|
Қуёшли кунда осмонда сузиб юрган тўп булутларни кузатар экансиз, сув буғларининг тўпланишидан ҳосил бўлган бу булутларнинг қанчалик оғир эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Уларнинг вазни жуда оғир бўлади. Масалан, момоқалдироқ пайтида бундай булутларда 300 минг тоннага яқин сув тўпланади. Осмонларнинг шу қадар оғир юкни бемалол кўтариб тура оладиган бундай хусусиятидан инсон ҳайратга тушади. Қуръони Каримнинг бир неча оятларида мана шу хусусият зикр қилинади.
Абу Муслим тайёрлади |