Кутилмаган мўъжиза | ||||
|
Жадвал шаклидаги ушбу суратга диққат қилинг: Қуръони карим сураларининг тартиби ва оятлар миқдорини белгиловчи нуқталарнинг бирлашувидан юзага келган илоҳий имзо!.. Ёнидаги тасвирда эса ҳар бир мусулмоннинг қалбига яқин исмни бир хаттот абрў усули ила ифодалаган. Энди иккаласини солиштириб кўрайлик. Ҳа, иккисида ҳам айни бир исм − «Аллоҳ» исми битилгандир. Хаттотнинг ёзуви қандай юзага келгани маълум, аммо бу муқаддас битик жадвалда қай йўсин майдонга келиб қолди?! Кўзи, ҳалби очиқ ҳар кимсанинг бу фавқулодда ўхшашликдан ҳайратга тушмаслиги мумкин эмас! |