| 600 саҳифали китобни сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф ёдлаш мумкинми? | ||||
|
|
Сизнингча, 600 саҳифадан иборат бир китобни сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, бирор сўзини туширмай, бирор ҳарфини алмаштирмай ёдлашнинг иложи борми? Айниқса, у китоб сиз билмайдиган тилда ёзилган, ҳар бир саҳифасида хато кетишингизга сабаб бўладиган жумла ёки сўзлар кўп бўлса-чи? Ундай китобни ёд олиш учун сиз Даҳо бўлишингиз керак! Бироқ... Сиз бундай китобни ёш болакайлар ҳам осонгина ёдлаб қўйишаётганини кўрсангиз, нима дер эдингиз? Балки «Ё бу болакайлар даҳо, ёки бу китоб ғайриоддий», дейсиз. Аммо ўша болажонлар ўз она тилларидаги бир шеърни шунчали пухта ёдлашмаган. Шундан сўнг ҳам сизда Китобнинг оддий асар эмас, балки мўъжизавий бир Китоб эканига шубҳа қоладими? Ҳеч бир халқда, ҳеч бир маллатда миллионлаб инсонлар тарафидан ёд олиниб, тинмасдан ўқиладиган ўз тилларидаги китоб йўқлиги ҳеч кимга сир эмас, Қуръон эса бундан мустаснодир. Абдуллоҳ Раҳимбоев тайёрлади |




