
Сайёрамизнинг кўп қисми сув билан қопланган. Океан ва денгизлар, шунингдек, яна беҳисоб дарё ва кўллар Ер сиртининг тўртдан уч қисмини ташкил этади. Тоғлар чўққисидаги қор ва муз − бу музлаган сув. Ердаги сувнинг катта қисми атмосферадир. Ҳар булутда буғ кўринишидаги миллионлаб тонна сув бор. Вақти-вақти билан буғланишлар сувга айланиб, ёмғир кўринишида ерга тушади. Ҳаттоки биз нафс олаётган ҳавода ҳам маълум миқдорда намлик бор. Бундан ташқари, инсон танасининг 70 фоизи сувдан иборат. Танамизнинг ҳужайралари жуда кўп турли моддалардан ташкил топган, лекин уларнинг энг кўп қисмини сув ташкил этади. Танамизда айланаётган қоннинг ҳам катта қисми − сув. Бу нафақат бизда, бошқа жонжотларда ҳам кузатилади. Барча тирик мавжудотлар танасининг катта қисми сувдир. Бошқачасига айтганда, сувсиз ҳаёт мумкин эмас. Сув ҳаётнинг асоси бўлиши учун яратилган субстанциядир. Унинг ҳар бир физик ва кимёвий хусусияти ҳаёт учун яратилган. Келинг, биз учун одатий бўлган сувнинг ажойиб хусусиятларини кўриб чиқайлик.
Сувнинг ғаройиб хусусиятлари
Барчага маълумки, қаттиқ жисантиметр ва суюқликлар совутилганда уларнинг ҳажми қисқаради. Ҳажм камайганда зичлик ортади ва янада совуқ томонлар оғирроқ бўлиб қолади. Шунинг учун қаттиқ шаклда бўлган ҳолатда моддалар ҳажмга кўра суюқ шаклдагидан оғирроқ бўладилар. Фақат бир ҳолатда − биз сув билан иш кўрганимизда − ушбу қонун бузилади. Бошқа суюқликлар каби сув совутилганда, лекин кўпи билан тўрт даражагача, унинг ҳажми камаяди. Сувнинг ҳарорати бундан ортиқ пасайганда бошқа барча маълум суюқликлардан фарқли ўлароқ, у бирданига кенгая бошлайди ва музлаганда, яъни қаттиқ ҳолатга келганда, у янада кенгаяди. Натижада қаттиқ сув суюқ сувдан енгилроқ. Физика қонунларига кўра қаттиқ сув, яъни муз, суюқ сувдан оғирроқ бўлиши ва унда чўкиб кетиши керак, лекин муз сувда сузади, бу эса жуда ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб чиқди. Дунёда қишда ҳарорат 0 даражадан ва баъзан ундан ҳам анча пастга тушадиган жойлар кўп. 0 даражадан паст ҳароратга тушгач, сувнинг сирти музлайди, лекин фақат унинг сирти. Музлаган сиртнинг тагида сув ҳарорати плюс 4 даражани ташкил этади, бу эса балиқлар ва сув ҳавзаларида яшовчи бошқа жонзотларнинг нормал ҳаёт кечириши учун етарлидир. Муз атмосферадаги совуқни сувнинг ички қатламларига деярли ўтказмайди. Шундай қилиб, агар ҳавонинг ҳарорати минус 50 даражани ташкил қилса ҳам, сувдаги музнинг қалинлиги 1-2 метрдан ошмайди. Шундай экан, тюлень, оқ айиқ ва қутбнинг бошқа жонзотлари океан сиртидаги музни ёриб ва қийинчиликсиз сувга етиб бориб, ўзлари учун озуқа топа оладилар. Лекин агар сув ўзини нормал равишда, яъни бошқа барча суюқликлардек тутганда нима бўлар эди? Ҳарорат пасайганда сувнинг оғирлиги ортиб, муз сувнинг тубига чўка бошларди. Бу ҳолда океан ва денгизларнинг музлаш жараёни тубдан бошланиб, юқорига қараб чиқиб борар эди, чунки иссиқликни ушлаб турувчи муз қатлами бўлмас эди. Бошқа сўз билан айтганда, ердаги денгиз, кўл ва океанларнинг кўпчилиги устида атиги бир неча метр қалинликдаги сув қатлами бўлган муз палахсасига айланарди. Ҳаво ҳарорати кўтарилганда ҳам ундаги муз тўлиқ эримас ва табиийки, унда ҳаёт бўлмас эди. Ўлик денгизли экологик тизимда ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи жонзотларнинг ҳаёти ҳам мавжуд бўла олмас эди. Бошқа сўз билан айтганда, агар сув ўзини нормал равишда, яъни бошқа суюқликлар каби физик қонунларга мувофиқ тутганда, Ер ўлик сайёра бўлар эди. Лекин Яратувчининг марҳамати ва унинг мукаммал ғояси туфайли Ер ҳаётнинг барча шакл ва турлари билан тўла.
Иссиқ сайёра
Сувнинг термал хусусиятлари Ерда иссиқ ва уйғун иқлим шаклланишида бош ролни ўйнайди. Сувнинг ўзига хос молекуляр хусусиятлари туфайли денгизлар қуруқликка қараганда секинроқ исийди ва совуйди. Шунинг учун Ерда энг иссиқ ва энг совуқ жойлардаги ҳароратнинг фарқи 140 даражани ташкил этади. Денгизда эса ушбу кўрсаткич 15-20 даража чегарасидадир. Худди шундай фарқ кундузги ва тунги ҳароратлар ўртасида ҳам кузатилади. Қуруқликнинг чўл участкалари ҳароратларининг фарқи 20-30 даражани ташкил қилади. Денгизда эса у бир неча даражадан ошмайди. Нафақат денгизлар, балки атмосферадаги сув буғланишлари ҳам, шунингдек, барқарорлаштиришга хизмат қилади. Натижада сув буғланиши миқдори жуда ҳам кам бўлган чўлларда кундузги ва тунги ҳароратларнинг бир-биридан фарқи максимал даражада, денгиз иқлимли минтақаларда эса фарқ солиштириб бўлмас даражада кичик. Сувнинг ғаройиб иссиқлик хусусиятлари оқибатида кундузги ва тунги, ёзги ва қишки ҳароратлар ўртасида фарқ доимий даражада, инсон ва бошқа организмлар яшашига имкон берувчи чегарада бўлиб келмоқда. Агар дунёда сув қуруқликдан кам бўлганида, сайёранинг катта ҳудудлари чўлларга айланар, ҳарорат бир мунча катта бўлиб, умуман яшаб бўлмас эди. Бироқ сувнинг нафақат физик, балки кимёвий хусусиятлари ҳам ҳаёт талабларига идеал даражада мос келади. Авваламбор, сув жуда катта эритувчанлик хусусиятига эга бўлиб, деярли, барча кимёвий моддалар сувда эриши мумкин. Бунинг натижасида фойдали минераллар ва ердаги бошқа моддалар сувда эриб, дарёлар орқали денгизларга ўтади. Ҳар йили денгиз ҳаёти учун зарур 5 миллиард тонна моддалар денгизларга келиб тушади. Сувнинг яна бир ажойиб хусусияти – у катализатор сифатида, деярли, барча маълум бўлган кимёвий реакцияларни тезлаштиради, бунда унинг кимёвий фаоллиги мутлақ равишда идеалдир. У сульфат кислота каби жуда катта ва емирувчи ҳам эмас. Лекин биронта ҳам кимёвий реакцияда иштирок этмайдиган аргончалик кичкина ҳам эмас. Олимларнинг тадқиқотлари сувнинг ҳаёт эҳтиёжларига ғаройиб даражада мос келишининг янгидан-янги қирраларини очиб бермоқда. Ель университетининг биофизика профессори Гарольд Моровиц шундай дейди: «Сўнгги бир неча йилда ўтказилаётган тадқиқотлар сувнинг ғаройиб хусусиятларини янгича тушунишдан далолат беради. Биз қанчалик кўп билиб борар эканмиз, табиат ва ҳаётнинг том маънода уйғунлигига шунчалик кўп лол қоламиз». H.J. Morowitz, Cosmic Joy and Local Pain, NY: Scribner, 1987, s.152-153.
Сувнинг мавжуд бўлиши ҳаёт учун чексиз муҳимлиги равшандир. Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида Аллоҳ Таоло унинг буюк марҳамати билан одамларга туҳфа қилинган сув барча тирик жонзот учун зарурлигини эслатиб ўтади: «Биз сувни осмондан зарур миқдорда жўнатдик ва уни Ер бўйлаб тарқатдик. Ҳақиқатан уни батамом қуритишга ҳам қодирмиз». «У билан биз сизларга хурмо дарахтли боғлар ва узумзорларни ўстирдик, уларда сизларга кўплаб мевалар етишди ва сиз уларни емоқдасиз». «Аллоҳ Таоло Осмон ва Ерни яратган, сизларга сувни берган, кўнгилларни қувонтирувчи боғларни ўстирган. Сизларнинг ўзингиз битта ҳам дарахтни ўстира олмас эдингиз». «Ёки Аллоҳ билан баробар бошқа Худо ҳам борми?» Йўқ! Бу ўзининг муболағасида туриб олган халқ. «Ерни қаттиқ қилган ва ўртасида дарёларни яратган, бузилмас тоғ таянчларни барпо қилган ёки икки денгиз ўртасида кўринмас тўсиқ ўрнатган Аллоҳ билан баробар бошқа Худо борми? Йўқ! Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайди».
Сувнинг идеал ёпишқоқлиги
Суюқлик нима эканлигини тасаввур қилишга уринганимизда хаёлимизда оқаётган модда образи пайдо бўлади. Бироқ суюқликлар ёпишқоқлиги даражасига кўра жуда фарқ қилади. Қатрон, глицерин, зайтун мойи ёки сульфат кислотада ёпишқоқлик даражаси мутлақо ҳар хил. Сув билан солиштирганда фарқ, айниқса, яққол кўзга ташланади. Сувнинг оқувчанлиги қатронникига қараганда 10 миллиард марта, глицеринникидан 1000 марта, зайтун мойиникидан 100 марта ва сульфат кислотаникидан 25 марта кўп. Лекин сувнинг ушбу хусусияти биз учун бирон-бир аҳамиятга эгами? Агар ушбу ҳаёт учун зарур бўлган суюқликнинг ёпишқоқлиги сал кўпроқ ёки сал камроқ бўлганида дунё бошқача бўлар эди. Микробиология профессори Майкл Дентон ушбу саволга қуйидагича жавоб беради: «Сувнинг ҳаёт эҳтиёжларига мос келиши унинг ёпишқоқлиги камроқ бўлганида ҳар қандай маънони йўқотган бўлар эди. Агар сув суюқ водород сингари юқори ёпишқоқликка эга бўлганида, суюқликнинг организм ҳужайраларида ҳаракатланиши улар учун ҳалокатли бўлар эди. Бошқа тарафдан, агар сувнинг ёпишқоқлиги анчагина паст бўлганида ҳужайралар осонгина бузилган бўлар ва сув уларнинг ҳаёт фаолиятини сақлаб туришга қодир бўлмас эди. Ўзининг нозик молекуляр қурилишига эга бўлган ҳужайра яшай олмас эди. Ҳаёт шаклларининг янада ривожланиши тўхтаб қолган бўлар эди».
Сув ёпишқоқлигининг пастлиги нафақат ҳужайра ичидаги ҳаракат учун, балки организмда суюқликнинг циркуляцияси бутун тизими учун ҳам жуда муҳим омилдир. Танамизнинг кўп сонли ҳужайраларига зарур кислород ва энергия ўзига хос каналлар орқали етказиб берилади. Бошқа каналлар ҳаёт фаолиятининг маҳсулотларини организмдан чиқаришга хизмат қилади. Бу каналлар − суюқлик циркуляцияси тизимининг томир ва артериялари. Юрак – каналлар ишини таъминлаб турувчи мотор. Каналлар бўйлаб оқувчи суюқлик – бу, асосан, сувдан ташкил топган қон. Келинг томир, артерия ва капиллярларга диққат билан разм солиб чиқайлик. Уларнинг мақсади кислород, озуқа, гормон ва танамизнинг ҳар бир ҳужайраси учун зарур бўлган барча нарсани ташишдир. Инсон танаси бир чизиққа тортилса, умумий узунлиги 950 километрни ташкил этувчи 5 миллиард капильярларга эга. Айрим сут эмизувчилар мускул тўқималарининг фақат 1 сантиметрида 3000 тагача капильярлар бор. Қон бундай тор каналлардан уларни тўсмасдан ва ҳаракатни секинлаштирмасдан ўта олиши учун у айнан сувдаги каби оқувчанликнинг юқори даражасига эга бўлиши керак. Микробиология профессори Майкл Дентон: «Агар сувнинг ёпишқоқлиги салгина кўпроқ бўлганда қон-томир тизими мутлақо бефойда бўлиб қолар эди», деганида шуни назарда тутган.
«Капильярлар тизими улар бўйлаб ҳайдалаётган суюқлик паст ёпишқоқликка эга бўлгандагина ишлайди. Агар сувнинг ёпишқоқлиги у эга бўлганидан бир неча баравар кўп бўлганида, капильяр тармоқ орқали қонни ҳайдай оладиган улкан куч талаб қилинарди. Бунинг оқибатида циркуляциянинг деярли ҳар қандай тизими ишга лаёқатсиз бўлар эди. Агар сувнинг ёпишқоқлиги озгина кўпроқ, энг кичкина ишчи капильярлар диаметри уч эмас, ўн микрон бўлганида, капильяр кислород ва глюкоза билан зарур таъминотни таъминлаш учун у мускул тўқимасининг бутун кенг бўшлиғини эгаллашига тўғри келар эди. Ўз-ўзидан равшанки, бу ҳолда ҳаётнинг микроскопик шаклларининг мавжуд тузилмаси умуман бўлиши мумкин эмас ёки анчагина чекланган бўлар эди. Шундай экан, ҳаётнинг асоси сифатида сув ёпишқоқлиги даражасининг танланиши мутлақо мақбул. «Michael Denton, Nature’s Destity», s. 35-36
Бошқача айтганда, сувнинг ёпишқоқлиги ҳам, унинг бошқа барча хусусиятлари ҳам ҳаёт учун энг идеал кўрсаткичларда атайин яратилган. Суюқлик ёпишқоқлигининг миллиардлаб хил кўрсаткичлари мавжуд, лекин улардан фақат биттаси ҳаётимиз пайдо бўлиши учун айнан зарур бўлган ҳолда яратилгани – бу сув.
Манбалар асосида Абу Муслим тайёрлади |