
Сайёрамиз ҳайвонот олами жуда хилма-хил ва бой бўлиб, унда миллионлаб ҳайвонлар, ўсимликлар ҳамда ҳашаротлар ўзаро аҳил ва уйғун бир ҳолатда яшаб келади. Бу каби ҳаётнинг турли кўринишлари фақатгина ана шу ҳар хил омилларнинг мувозанати ўзаро нозик ва мукаммал равишда ижод қилинсагина, барқарор бўлади. Ердан Қуёшгача бўлган масофа, ер ўқининг эгилиш бурчаги, атмосферани ташкил этган қисмлар ва сайёра айланиши тезлиги, унинг юзасини 4/3 қисмини қопловчи сув − буларнинг ҳаммаси ўша нафис мутаносиблик асосида ётувчи ғиштлардир.
Ер юзасининг катта қисмини қоплаб олган дарёлар сайёрамиздаги жўшқин ҳаётнинг мувозанатда туришини таъминлаб берувчи ажралмас унсур ҳисобланади. Ёмғир ёки шамол каби кўплаб атмосфера ҳодисалари ва турли иқлим минтақаларининг шаклланиши фақатгина дарёлар туфайлидир. Бундан ташқари, жаҳон океани − бу миллиардлаб тирик мавжудотлар истиқомат қилаётган улкан бир уйдир. Юз ёки минглаб метр сув тубларида яшайдиган ҳаёт кўринишлари ўзининг ҳар хиллиги билан қуруқликдаги ҳайвонот оламидан ҳеч ҳам қолишмайди. Жаҳон океанининг ҳадсиз дарёларида яширинган ушбу хазиналар кўз ўнгимизга Аллоҳнинг бекаму-кўст ҳамда тенгсиз қудрати, яратувчанлик сифатини намоён қилади.
Балиқлардан тортиб сув ўсимликлари, моллюскалардан тортиб ҳайбатли китлар, делфинлардан то планктонларгача − ҳамма-ҳаммаси Ер куррасининг бенуқсон экотизимининг таркибий қисмидир. Қуйида келтирилаётган маълумотлар сизларга ана шу денгиз мавжудотлари ҳаётига тегишли ажойиботлардан бир қанча лавҳаларни баён этади. Мазкур сув ости жонзотлари қай тарзда ҳаво олиши ва нима билан озиқланиши, уларнинг тана тузилиши, ўз душманларидан қочганда қаерга беркинишлари ҳақида хабар берувчи ушбу мухтасар маълумотлар жонзотлар ўзларининг табиий эҳтиёжларини қондириш учун етарлича шароитларга эга эканлигини исботлаб беради. Улар ҳам, улар яшаётган дунё ҳам бир Яратувчи томонидан яратилгандир. Буларнинг яратувчиси − ер ва қуруқликда мавжуд жамики нарсалардан хабардор бўлган Аллоҳдир.
Ҳимояланиш усуллари
Денгиз мавждуотларининг яшаш муҳити уларнинг озиқланиши учун кенг имконият очиб беради. Бироқ кўпинча уларнинг бирон бир йиртқичга ўлжа бўлиши ҳам қийин эмас. Шу сабабдан, денгиз жонзотларига ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳаётий механизмлари зарур. Улардан айримларининг келаётган хавфдан ҳимояланиш ёки овлаш қобилиятлари жуда ноёбдир. Балиқларда онг йўқ бўлса-да, уларнинг ўзини тутишларига боқсак, юқори даражада ташкиллаштириш ва режалаштириш қобилиятидан дарак беради. Бир қанча мавжудотлар душманларидан бошқа денгиз ҳайвони соясида яшириниб паноҳ топса, бошқаларини заҳарли нишлари ҳимоя қилади. Учинчиси эса ранг ва характер хусусиятларини ажойиб тарзда ўзгартиради. Шундай усуллардан бирининг номи камуфуляждир.
Камуфуляж − бу денгиз жонзотларининг ўз душманларидан сақланиш учун энг қизиқарли усулларидан биридир. Мазкур усул туфайли балиқ бир йиртқич учун умуман кўринмайдиган ҳолатга кириши мумкин. Унинг танаси атрофдаги муҳитга шундай мослашиб кетиши мумкинки, бир қарашдан у балиқми ё бир ўсимликми, аниқлаш жуда мушкул бўлади. Душманларидан шу йўсинда жон сақлайдиган денгиз жонзотларидан бири − бу скорпенадир. Маржонлар ичра қўзғалмайдиган ҳолатда бекиниб олган скорпенани ўзининг атрофидаги муҳитдан ажратиш анча мураккаб. Ушбу хусусияти туфайлигина у йиртқичлар ҳужумидан қочиб қолади. Шу билан бирга, айни вақтда сезилмас ҳолатда атроф билан қоришиб кетар экан, ов қилишига ҳам имкон туғилади. Бундай қобилиятга эга скорпена сув тагида сузмасдан ўзининг сузгичларини илгак мисол ишлатиб, атрофдаги нарсаларга илашиб ҳаракат қилади. Денгиз тубида ҳаракатланар экан, доимо ҳушёр юради. Хавф-хатар туғилганда, скорпена бирданига қумга кўмилиб, кўринмас ҳолга келади. Ташқи томондан қумдаги бу ҳаракатсиз балиқни кўриш, деярли, имконсиз бўлиб қолади.
Душманларидан сақланиш учун комфуляж услубидан фойдаланувчи денгиз жонзотларидан яна бири – бу қисқичбақадир. Хавф сезилганда қисқичбақа қумга кўмилиб олади ва унинг ичида то хавф бартараф бўлгунга қадар яшириниб ётади. Ажабланарлиси шундаки, атрофда содир бўлаётган воқеаларни яширинганда қумдан бўртиб чиқиб турувчи кўзлари ёрдамида кузатиб туради. Бу кўзлар махсус шу каби таҳликали ҳолатлар учун яратилгандир.
Камуфуляж услубидан фойдаланадиган яна бир денгиз мавжудоти – бу камбаладир. Денгизнинг юза қисмида сузар экан, қизиқ ҳолат содир бўлади: у ўзи сузаётган денгиз суви рангидан тўқроқ рангга киради. Шу вақтнинг ўзида ўзининг асл рангини денгиз рангига мувофиқ ҳам ўзгартиради. Денгизнинг қумли ёки тошли тубида юрган вақтда камбала очиқ кул рангга киради. У ердаги кўплаб сув ўтлари ва мохлар (захда ўсадиган ўт) орасида юрганида тезда унинг ранги яшил тусга киради. Камбала қумли жойларда дам олишни хуш кўради, бунинг устига унинг ранги ва шакли ҳайрон қолдирадиган даражада бир зумда атрофдаги жой рангига мослашади.
Биз юқорида ҳикоя қилган мавжудотлар ўзларининг рангларини, шаклларини, терилари ва кўзларини ўзгартира олишга имконли қилиб яратилган. Тана қисмлари қум ичига кириб, кўзлари қум юзасида қолганда, худди сув ости кемаси перископи сингари вазиятни бемалол кузатиб туради.
Денгиз каракатицаси − бу камуфуляж усулидан унумли фойдаланувчи яна бир жонзот. Бу мавжудотлар жуда қисқа вақт ичида ўз териларининг ранги ва кўринишини ўзгартира оладилар.
Атроф-муҳитга мувофиқ тарзда рангларни ўзгартириш усулини мазкур жонзотларнинг ҳимояланиш механизмига яққол далил сифатида кўриш мумкин. Ана шу балиқларнинг ҳеч қандай ақли ёки онгги йўқки, бу уларга қисқа муддат ичида денгиз туби рангига мувофиқ равишда ўз рангларини ўзгартиришга ундаса! Дейлик, балиқлар онгли жонзотлар. Унда улар ранг ўзгартириш учун қандай физиологик механизмлар қобилиятли эканлигини, ушбу механизмлар уларнинг таналарига қай тарзда ўрнашганлигини ва ҳаракатга келишини қаердан билади? Ўйлаш, фарқлаш қобилиятига эга бўлмаган балиқ ўзида бу каби фазилатларни шакллантириши мумкин эмас. Шу нарса аниқки, рангни ўзгартира оладиган бу каби мураккаб система ўз-ўзидан денгиз жонзотларида шаклланиши ҳам мумкин эмас. Нафис системанинг шу қадар режалаштирилиши, хусусиятларнинг эса наслий ўтиши, тирик жонзот генетик системасидаги бу маълумотларнинг ўта зарурлиги, шубҳасиз, олий Яратувчига далолат қилади.
Шакл ўзгариши
Бир қанча денгиз жонзотлари маскировка қилиш билан бирга, яна бошқа усуллардан ҳам фойдаланади. Мисол учун, дуч келиб қолган маржон ипларига беркиниб олиб, у билан денгиз тублари бўйлаб сайр қилади ва ҳ.к.
Пуфак-балиқ− унча яхши суза олмайдиган ҳайвон. Шунинг учун йиртқичлардан бирданига қочиб қутула олмайди. Бироқ ушбу балиқда эҳтимолий ҳужумлардан ҳимояланишнинг ажойиб усули бор. Агар хавф туғилса, пуфак-балиқ етарли ҳажмда кенгайиб, шишиб кетади. Сўнг йиртқич бундай катта ўлжани еб бўлмаслигини сезади ва ундан йироқлашади.
Жайра-балиқ ҳам шунга ўхшаш ҳимоя воситасини қўллайди. Пуфак-балиқдан фарқли равишда унинг танасида горизонтал тиканлари мавжуд. Хавф-хатарни сезган жайра-балиқ тўсатдан бир неча баробар ҳажмга шишиб кетади ҳамда игналар санчилган шарга ўхшаб қолади. Бундай ташқи кўриниш йиртқичнинг иштаҳасини бўғади-қўяди, холос.
Ўйлаб кўрилса, балиқлар қўллайдиган бундай усуллар теран ўйланган ҳамда қатъий режага эга. Пуфак-балиқ ёки жайра-балиқнинг таналари душманларни чўчитиш учун ўз вақтида ҳаракатга келадиган рефлекс хусусиятларига эга. Шундай бўлса ҳам, на ақл ва на онгга эга бўлган бу жонзотлар таналаридаги мавжуд рефлексларни ишга солиб, бу каби ҳимоя турларини мустақил ҳолатда ўзича қўллай олмайди. У фақат хавф-хатарда рефлекс равишда ишга тушади.
Креветка
Бетакрор ташқи кўринишга эга бўлган креветка қумнинг овлоқ жойларида ўзига ин ковлайди. Озиқланиш мақсадида кулбасидан чиқар экан, ўзининг панжаларидан болғача мисол фойдаланиб, яқин келган ўлжасини бориб уради. Сўнг шиддатли зарбалар ила ўлжани бўлади, кейин ейишга тушади.
Креветка ўзига яқинлашиб келган осьминогни (саккизоёқ) қандай кутиб олганини кўриб чиқамиз. Агар саккизоёқ кўз ўнгидаги огоҳлантиришни сезмаса (чунки креветка олдин саккизоёққа арзимас бир ўлжадек кўринишга ҳаракат қилади), креветка унинг тўғри кўзига зарба беради. Зарбалар токи саккизоёқ келган жойига қайтиб кетмагунича берилаверади. Креветка худди кўз душман танасидаги энг нозик нуқта эканлигини билгандек ҳаракат қилади. Шунинг учун ўзининг барча зарбаларини саккизоёқнинг кўзига қаратади ҳамда токи душманининг чўчиганлигига ишонч ҳосил қилмагунича тинчимайди, сўнг кулбасига кириб кетади.
Қалбаки кўзлар
Бошқа денгиз жонзотларида биз кузатишимиз мумкин бўлган яна бир ҳимоя тури – бу қалбаки кўзлардир. Бир қанча балиқларнинг орқа сузгичларида кўз шаклига ўхшаш доғлари бўлади. Ушбу икки жуфт кўзлар эвазига улар катта балиққа ўхшаб кўринади. Бундан ташқари, бу ҳолат йиртқич балиқнинг думига ҳужум қилишига олиб келади, бошига эмас. Зое кетган душман ҳужумидан сўнг, балиқ қочиб қолишга имкон топади. Балиқнинг ҳақиқий кўзлари эса қалин қора чизиқлар билан бўялган бўлади. Шубҳасиз, балиқдаги бу доғ ёки ҳақиқий кўзларнинг ранглар орасида жойлашиши тасодифий эмас, балки унинг ҳимояси ғамхўрлиги йўлида ато этилган. Ушбу балиқнинг бошини думидан ажратиб олишнинг имкони йўқ. Сузгичлардаги қалбаки кўзлар йиртқичлардан ҳимояланишнинг энг зўр воситасидир.
Масхарабоз-балиқ ҳеч қандай йиртқич тута олмайдиган ерда яшайди. Ушбу балиқ сузиб юрадиган тинч ерлардаги ўсимликлар шу даражада кучли заҳарлики, ҳар қандай тирик жонзотни ҳам фалаж қилиб қўяди. Фақатгина ушбу балиққа бу заҳарлар ўз таъсирини ўтказа олмайди, чунки мазкур балиқ терисининг «шаффоф парда»си бу каби ўсимликларнинг заҳарли капсулларини (қобиқ) нейтраллаштиради. Секин унга яқинлашар экан, балиқ унинг заҳарли капсулларига қоринчаси билан тегиб-тегиб кетади ва секингина уни ёришга ҳаракат қилади. Ана шу шаффоф парда эвазига заҳар унга таъсир қила олмайди. Ўсимликлар орасига бир неча марта кириб чиққач, балиқчада ўша ўсимлик заҳарига қарши иммунитет шаклланади, сўнг заҳарли ўсимликлар орасида эркин ва фаровон яшаб кетади.
Энди камуфляж, тана шакли ўзгаришлари ва ҳимоянинг ўнлаб бошқа турлари йиллар давомида шаклланган ёки тўсатдан пайдо бўлган деган бир фикрни илгари суриш мантиқ қонуниятларига зид келади. Ақл ва онгга эга бўлмаган жонли мавжудотлар ҳаётларида ўзлари учун махсус яратиб қўйилган ана шундай воситалардан фойдаланишади. Фақатгина яратувчи Аллоҳ уларни бундай хусусиятли қилиб, ўзлари яшаётган жойларга мослаштириб қўйган.
Бу фикримиз Қуръон оятларининг бирида шу каби ўз аксини топган:

«...Сизнинг Роббингиз ҳар бир нарсани Ҳифз ҳимоя қилувчидир». (Саъба, 21)
Симбиоз
Бу оламдаги кўплаб жонли мавжудотлар сингари денгиз жонзотлари ҳам яшаш учун бир-бирларига эҳтиёж сезадилар.
Бир қанча ҳайвонлар таналарида илашиб юрувчи жуда зарарли паразитлар ёки замбуруғлардан ўзларини доимий равишда тозалаб юришлари керак. Бироқ бу жонзотлар ўзларини ўзлари тозалаб юриш имкониятларига эга эмас. Шунинг учун улар бошқа жонзотлар ёрдамига муҳтож бўлади. Бундай ҳолатларда бошқа вақтларда бир жонзот ўзи ўлжа бўлиб тушиши мумкин бўлган ҳайвон атрофида айланиб, унинг паразит ва замбуруғларини ея бошлайди.
Ҳар икки томон ҳам рози, чунки бири озиқланади, иккинчиси зарарли организмлардан тозаланади. Баъзи ҳолларда ҳатто жуда хавфли бўлган денгиз ҳайвонлари, жумладан, акула ва улкан китлар ҳам бундай тозаланишга эҳтиёж сезади. Шунда улар майда балиқларга ўзининг атрофида сузишларига, уларнинг тозалашига ва ҳатто оғзига кириб, тозалашларига ҳам рухсат беради. Бундай пайтда уларга ҳеч қандай зарар беришмайди.
Болғача-балиқ ва тозаловчи балиқ
«Майда тозаловчилар» деб ном олган балиқчалар олачипор болғача-балиқ терисини зарарли паразитлардан тозалаб туради. Майда балиқчалар бу иш билан шуғуллангунларича, болғача-балиқ уларни чўчитиш мумкин бўлган бирорта ҳаракат содир қилмайди. Худди иккисининг ўртасида келишув мавжуддек, тозаловчига имкон яратиб беради. Шундай йўл билан болғача-балиқ тозаловчи-балиқдан бошқа жонзот қила олмайдиган тозаликка эришади.
Денгиз тошбақаси ва маржон балиқ
Маржон балиқларнинг аксарияти денгиз тубига яқин жойда яшайди ҳамда денгиз ўтлари билан озиқланади. Лекин ўтлар бу шароитда ягона озиқ ҳисобланмайди. Маржон балиқлар денгиз тошбақалари зирҳида (косасида) ўсувчи замбруғларни ҳам истеъмол қилади. Ўз навбатида, денгиз тошбақаси вақт кутиб шундай балиқчаларга яқин сузиб боришга ҳаракат қилади ва маржон балиқларнинг тозалаш ишини бошлашини кутиб ўтиради.
Япалоқ креветка
Ушбу майдагина балиқча кўплаб балиқларни турли организмлардан тозалаб туриш мажбуриятини олган. Балиқ креветкага тўлиқ имкон туғдириб беради. Ҳатто оғзини каттароқ очиб туради ва жараён тугагунича очилган оғзини ушлаб туради. Организмларни еб бўлгач, креветка балиқнинг нозик жабраларидаги организмларни ҳам тозалаб қўяди.
Инстинкт
Биз кўриб чиққан денгиз жонзотлари ўз устларида паразитлар борлигини билмайдилар. Агар улар буни билган тақдирда ҳам на ақл ва на онгги бўлган бу мавжудотлар замбуруғлар ва ҳар турли организмларнинг зарарли эканлигини қаердан билади? Борингки, уларнинг зарарли эканликларини биладилар ҳам дейлик, у ҳолда паразитлардан бу усулда қутулишни қаердан билишади? Шундай бўлса-да, заруратли ҳолатларда улар қаерга қараб йўналишни ҳамда нажотни қайси жонзотдан қидиришни яхши билади. Денгиз сувларида «митти ёрдамчилар»ни қидираркан, худди келишиб олингандек маълум бир жойда тўпланишади. Бошқа балиқларга нисбатан ўта хавфли бўлишларига қарамасдан, йиртқичлар тозаловчи балиқчаларга ҳеч қачон хавф солмайди бу вазиятда. Устига устак, улар ҳатто майда балиқчаларга яқинлашиш учун уларнинг ишончини қозониш мақсадида ўзларининг рангларини ўзгартирар ва бошқа шу каби воситаларни қўллайди. Бундай хулқ балиқлар томонидан режали тарзда амалга оширилиши мумкин эмас. Улар бундай уйғун, ўзаро келишувнинг юксак даражасига чиқишлари ҳам мумкин эмас. Барча жонзотлар ҳайратланарли равишда бир-бирларига ёрдам берадилар. Албатта, бу Аллоҳнинг уларга берган инстинкт хусусияти туфайлидир. Чексиз илм ва ҳикмат соҳиби Аллоҳ уларга илҳом қилиб берган бу каби хусусиятлар туфайли барча жонзот дастлабки онларидан бошлаб гўё онгли равишда ўзларини тутиб келадилар. Аллоҳ Қуръонда дейдики:

«...ер ва осмонлардаги нарсалар у Зотга тегишлидирки, ҳаммаси унга бўйинсунади». (Бақара, 116)
Деярли кўпчилигимизнинг илмимиз оз бўлган денгиз жонзотларининг нуқсонсиз ҳаётида ҳар қандай ақли бор киши учун ибрат мавжуд.
Эволюция назариясидаги хатолик
ХΙХ асрда натуралист Чарльз Дарвиннинг эволюция назарияси яралиш ҳодисасини инкор этади. Унга кўра, барча тирик жонзотлар бир-бирларидан тасодифий йўл билан пайдо бўлганлар. Жонли мавжудотлар хусусиятларини сичковлик билан ўрганилса, Дарвиннинг эволюция назарияси не даражада хато эканлиги равшан бўлади.
Унинг иккита фундаментал сабаблари бор:
1. Жонли мавжудотларнинг таналарида ўзига хос мураккаб шаклга эга бўлган комплекс (уйғун бирлик) тизимлар ва органлар ҳаракатланади. Ушбу тизимлар ва органлар мавжудлиги ҳаётнинг онгли равишда яратилганлигини тасдиқлайди. Жаҳон океани тубликларида яшовчи мавжудотлар ҳам бунга мисол бўлади. Бутун таналари қумга киргач, кўзлари қумнинг юза қисмида қолиб атрофни тўла кузатиб турувчи қисқичбақа ёки бир зумда атроф-муҳит билан уйғунлашиб кетишини таъминлаб берувчи саккизоёқнинг махсус ҳужайралари ёхуд дум қисмларида жойлашган қалбаки кўзлар ёрдамида душманларини қўрқитувчи балиқлар ва яна бошқа кўплаб жонзотлар бенуқсон ва тартибли режа мавжудлигига далолат қилади. Бу жонзотларнинг мавжуд бўлишини, гўёки улар «тўла тасодифий» равишда пайдо бўлгандек қалбаки бир формула орқали тушунтиришнинг имкони йўқ.
2. Ҳайвонларнинг қотиб қолган жасадларини ўрганиш жараёнида шу нарса аниқ бўлдики, ҳайвонларнинг ҳар хил турлари сайёрамизда ҳеч қандай ўзаро эволюцион боғлиқликсиз ҳолда ҳозир қандай бўлса, ўша пайтда ҳам шундоқ, аммо тўсатдан пайдо бўлган. Эволюция назарияси дейдики, ерда яшаган турлар ўртасида «оралиқ турлар» мавжуд бўлган. Бироқ олимлар томонидан ана шу «оралиқ турлар»нинг на излари ва на қолдиқлари топилди.
Яна қотиб қолган жасадларни текшириш шуни кўрсатдики, бизларга маълум бўлган балиқларнинг қадимгилари алоҳида тана тузилишига эга бўлган ҳолда Ерда тўсатдан пайдо бўлган. Балиқларнинг ушбу турлари ўзларигача мавжуд бўлган умуртқасиз денгиз жонзотларига умуман ўхшамайди. Ушбу мураккаб масалани эволюция назарияси тарафдори, палеонтолог олим Жералд Тодд ўзининг «Суякли балиқлар эволюцияси» номли мақоласида қуйидагича кўтариб чиқади:
«Жасадларни текширув шуни кўрсатдики, суякли балиқларнинг барча кенжа уч тури, тахминан, бир хил вақтда вужудга келган. Улар бир-бирларидан организмларининг тузилиши ва шакли жиҳатдан фарқ қилган ҳамда йиртқичлардан ҳимояланиш учун яхши воситаларга эга бўлган. Улар қандай пайдо бўлган? Уларни бир-бирларига ўхшашсиз қилиб ким яратган? Ҳимоя учун ушбу воситалар қаердан келиб қолди? Ўша «оралиқ форма»га эга бўлган уларнинг аждодларидан нима учун излар қолмаган?»
Балиқларнинг аждодлари йўқ, чунки улар бир-бирларидан келиб чиққан эмас. Улар ҳозир қандай бўлсалар, худди шундай яратилган. Эволюция назарияси тарафдорларини боши берк кўчага бошловчи денгиз мавжудотларининг бошқа бир тури бу электр балиқлар. Ўз таналарида электр қувватини ишлаб чиқариб, ундан ҳимоя, ҳужум ёки муомала қилиш мақсадида фойдаланиши том маънода мўъжизадир. Электр балиқларнинг кўплаб турлари 500 вольтли кучланишга тенг ток ишлаб чиқаришга қодирдир. Бундан ташқари, сезиларли даражада тузилиш жиҳатдан ўзаро фарқланувчи электр балиқлар мавжуд. Эволюционистлар ушбу электрли мавжудотлар ўртасида қанақа эволюцион алоқа борлиги борасида бирорта тахминни ҳам илгари сура олмаганлар. Эволюция назарияси асосчиси Чарльз Дарвин электр балиқлар борасидаги бу жумбоқ устида жуда кўп бош қотирган ҳамда қатор хулосалар чиқаришга мажбур бўлган эди. Ўзининг «Турларнинг келиб чиқиши» китобининг «Назария мураккабликлари» қисмида у қуйидагиларни ёзади:
«Балиқларнинг электр органлари менинг назариям учун яна бир истисноли мураккабликни тақдим этмоқда. Чунки бу ажойиб органларнинг шаклланиши қайси йўл билан вужудга келганлигини тасаввур қилиш жуда қийин. Аммо ушбу электр органлар бошқа янада жиддийроқ мураккабликни ҳам келтириб чиқаради: улар деярли ўнлаб турли балиқларда учрайди ва бу балиқларнинг баъзилари фақат узоқ қариндошликка эга» (Чарлз Дарвин «Турларнинг келиб чиқиши», 6-нашр, 221 б). Ҳақиқатда эса Дарвин мураккабликларининг адоғи йўқ. Сув остида яшовчи ҳар бир тирик жонзот эса бенуқсон яратилганлигини исботловчи хусусиятларга эга.
Овчи-балиқ овлашда ажиб усулни қўллайди. Ўзининг ўлжасини тутишда бир томондан иккинчи томонга тебраниб, бош томонида қармоқни эслатувчи махсус орган ўсиб чиқадиган нарса билан жалб қилади.
Пуркагувчи-балиқ геометрияда шу қадар синалганки, у нурнинг сувда синишига қарамасдан ҳавода учиб юрган ҳашаротни ҳайратланарли даражада аниқлик билан мўлжалга олади. Ўз ўлжасини оғзидан отилиб чиққан сув оқими ёрдамида уриб туширади.
Амазонка дарёси сувларида яшовчи яна бир балиқ бир метрдан баландроқ сакраб ўлжасини овлайди. Бунда ҳам ўлжага бўлган масофа ҳамда сакраш бурчаги жуда аниқлик билан белгиланади.
Ушбу тирик мавжудотларнинг барчаси бизга жуда муҳим ҳақиқатни баён этади. Ҳар бир мавжудотда илоҳий Яратувчининг қудратини исботловчи хусусиятлар бор. Ўз органларига, яшаш услубининг мураккаб системаларига, тана тузилиши ҳамда шакл ва рангга эга бўлган ҳар бир мавжудот санъат дурдонаси ҳисобланади. Ҳеч шубҳа бўлиши мумкин эмаски, ҳар қандай санъат асари ўзининг Яратувчиси борлигига далолат қилади. Денгиз сувларида мавжуд ушбу яратилган кўркам жонзотлар бизга қуруқлик ва осмонлар, денгизлар жамики оламларни ижод этган Зот Аллоҳга томон йўлни кўрсатади.
Аллоҳ яратишининг бетакрор санъати борасида бизга Қуръонда хабар келади:

«У Аллоҳ Яратувчи, Холиқ, Мусаввирдир. Унинг чиройли исмлари бўлиб, Унга Ер ва осмонлардаги барча нарсалар тасбеҳ айтиб улуғлайди. У Азиз, Ҳаким зотдир». (Ҳашр, 24) |