A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон: денгизлар ва дарёлар
PDF Босма E-mail

Маълумки, замонавий фан иккита турли денгизлар туташганда, уларнинг ўртасида бир тўсиқ бўлишини аниқлади. Ушбу тўсиқнинг вазифаси ҳар икки денгизни ажратиб туришдир. Уларнинг ҳар бирининг ўз ҳарорати, шўрлиги ва зичлиги бўлади. Мисол учун, Медитерриан денгизи суви илиқ, шўр бўлиб, Атлантика океани сувига қараганда зичлиги пастдир. Медитерриан денгиз суви Гибралтар тоғ этагидан ошиб Атлантика океанига қўшилар экан, ўзининг илиқлиги, шўрлиги ҳамда кам зичлиги хусусиятларини йўқотмаган ҳолда қарийб 1000 метр океан тубига кириб боради. Ушбу денгиз суви шу чуқурликда ҳам барқарор туради. (1-расм). Устига-устак денгиздаги кўплаб тўлқинлар, кучли тебранишлар ҳамда сувларнинг баланд-пастга кўтарилиб тушишлари ушбу тўсиқни бузиб ўтмайди ёки уларнинг ўзаро аралашиб кетишига сабаб бўла олмайди.

Расм 1. Медитериан денгиз суви Гибралтар тепалиги оша Атлантика океанига қуйилар экан, ўзининг илиқлиги, шўрлиги ҳамда паст зичлигини сақлаб қолади. Чунки улар ўртасидаги тўсиқ бунга йўл қўймайди.

Юқоридаги ҳолат фандан маълум. Фан буни тасдиқлаган.
Қуръоннинг қуйидаги икки оятида икки денгиз туташган жойда тўсиқ (парда) бўлиши ҳамда сувлар уни бузиб ўтмаслиги хабари келади. Аллоҳ дейди:

«У Зот икки денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён) оқизиб қўйди. У иккисининг ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўшандан) ошиб ўтмади». (55:19-20)

Аммо Қуръон чучук ва шўр сув ўртасидаги ажратувчи нарса ҳақида сўз юритаркан, ўша тўсиқда «тақиқловчи девор» (кўринмас парда) мавжудлигини зикр қилади. Аллоҳ Қуръонда дейдики:

«У икки денгиз-дарёни буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тўсиқ-туғон ва кўринмас парда қилиб қўйган Зотдир». (25:53)

Замонавий фан дарёнинг чучук ва денгизнинг шўр суви туташадиган «қуйилиш жойларида» икки денгиз туташадиган ҳолатлардан бир мунча фарқ қилишини аниқлаган. Ушбу деворда (ажратувчи зона) чучук ва шўр сувлардан фарқли ўлароқ бошқача чучуклик мавжуд бўлади(2-расм).

Расм 2. Сувнинг қўйилиш жойида шўрлик акс эттирувчи узунлик қисми. Бу ерда шўр ва чучук сув ўртасидаги ажралиш ҳолатни кузатамиз.

Ушбу маълумотга технология ривожланиш асрига келиб тараққийлашган асбоб-ускуналар ёрдамида ҳарорат, чучуклик ва зичлик даражаси, кислород эрувчанлигини кузатиб ўлчаб кўриш орқалигина эришилди. Инсон кўзи иккита денгиз туташганда ўртасидаги фарқни кўриш имконига эга эмас, тўғрироғи, ўша иккита денгиз бизга бир хил ёки бир денгиздек туюлади. Худди шунингдек, инсон кўзи дарёнинг қуйилиш жойлардаги сув оқимида чучук сув, шўр сув ҳамда ўртадаги деворни (парда) кўриши мумкин эмас.