A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шайх Роғиб Мустафа Ғалваш
PDF Босма E-mail
Материал индекси
Шайх Роғиб Мустафа Ғалваш
Саҳифа 2
Саҳифа 3
Ҳамма саҳифа

 

 

 

ШАЙХ РОҒИБ МУСТАФО ҒАЛВАШ

 

Мисрлик устоз қорилардан, ўзининг бетакрор қироатлари билан бутун Ислом оламида шуҳрат қозонган Шайх Роғиб Мустафо Ғалваш (раҳматуллоҳи алайҳ) шу йил рабиъул охир ойининг 27 кунида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилди.

 

Шайх Роғиб Мустафо Ғалваш Мисрнинг Танто вилоятига қарашли Бирма қишлоғида 1938 йили 7 майда таваллуд топган.

 

Отаси Мустафо Ғалваш ўғлининг катта амалдор бўлишини орзулаб, уни умумий таълим мактабига бермоқчи бўлади, лекин Аллоҳ таолонинг иродаси отанинг иродасидан устун келади. Кўпчилик қишлоқ аҳолиси фарзандларини «Азҳари Шариф»да таълим олишини истар, шу боис болаларига Қуръон ёдлатишга қаттиқ эътибор беришар эди. Ана шундай кишилардан бири, Мустафо Ғалвашнинг бир яқин қариндоши, унга ўғлини Қуръон ёдлаши учун  қироат илми устозларига топширишни маслаҳат беради. Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан бола тезда  Қуръон ўқишга киришиб кетади ва 10 ёшга етмасданоқ ҳофизи Қуръонлик шарафига муваффақ бўлади. У ўзининг гўзал овози, чиройли қироати билан билан устозу муаллимларнинг эътиборини тортади ва тез орада қорилик билан ном чиқаради.