A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ўзбекистонлик қорилар Эронда халқаро қуръон мусобақасида иштирок этмоқда
PDF Босма E-mail

Ўзбекистонлик қорилар Эронда халқаро қуръон мусобақасида иштирок этмоқда




ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚОРИЛАР ЭРОНДА ХАЛҚАРО ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

 

Жорий йилнинг 19‒26 апрель кунлари Эрон Ислом республикасида XXXIV халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади. Ушбу тадбирга мутасадди бўлган Эрондаги Вақф ва хайрия ишлари уюшмасига қарашли Қуръонга доир ишлар Маркази раиси Мустафо Ҳусайнийнинг хабар беришича, Эронда ўтказиладиган бу йилги халқаро Қуръон мусобақасида 74 та давлатдан 283 та қатнашчи иштирок этади.

Бу йилги халқаро мусобақа беш жабҳада олиб борилмоқда:

1.  Эркаклар ўртасида.

2.  Аёл-қизлар ўртасида.

3.  Мактаб ўқувчилари ўртасида.

4.  Диний мадрасаларнинг талабалари ўртасида.

5.  Кўзи ожизлар ўртасида.

Мусобақа Эроннинг Теҳрон, Қум ва бошқа шаҳарларида ўтказилади. Жами хорижий меҳмонлар сони 400 дан ортиқ. Тадбирнинг кундалик эрталабки қисми маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 13:00 гача, кечки пайтгиси 16:00 дан 20:00 гача давом этади ва маҳаллий ҳамда фазоий каналларда узатилади.

Мазкур мусобақада иштирок этиш учун юртимиз қориларидан иккиталари Эронга етиб борди. Улардан бири  Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги «Абу Ҳурайра» жоме масжиди имом-ноиби Саидов Худойқул қори Қуръони Каримни тўла ҳифз этиш йўналиши бўйича, иккинчилари «Азиз ота» жоме масжиди имом-ноиби Аминов Муҳаммад Лойиқ қори қироат йўналиши бўйича қатнашади.

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун Эрондан чиқадиган қори 800 та ҳофизи Қуръон ўртасидан танлаб олинган.

 

http://www.qafqn.com