A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Истиъоза ва басмала
PDF Босма E-mail

 

Истиъоза ва басмала

 

Истиъоза – бу «Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» дир. Маъноси: «Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман».

Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал истиозани айтиши керак. Бунга далил «Наҳл» сурасининг 98-оятидир:


فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

 

 

 

Бу оятда Аллоҳ таоло: «Агар Қуръон ўқисанг, бас, қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўра» дейди.

 

Баъзи уламолар бу оятдаги амрни вожиб деганлар, баъзилари эса мустаҳаб деганлар. Шунга кўра, истиозани ўқиш вожиб ёки мустаҳаб бўлади. Истиозани тиловатдан олдин бир марта ўқиса, кифоя қилади. Агар тиловат асносида бошқа иш аралашиб, тиловат тўхтаб қолса (масалан, бирор киши билан гаплашилса ёки туриб бирор иш бажариб келинса), истиъоза яна қайта ўқилади. Агар тўсатдан аксириш, йўтал тутиши ёхуд шунга ўхшаш ихтиёрдан ташқари ҳолатлар ориз бўлиб қолса, у ҳолда истиъоза қайта ўқилмайди.

Истиъозани овоз чиқриб ўқиладиган ва махфий ўқиладиган ҳолатлар бор.

 

Овоз чиқариб ўқиладиган ҳолатлар:

- муносабат, йиғилишларда овоз чиқариб ўқилади;

- таълим мақомида қироатни бошловчи киши овоз чиқариб ўқийди.

 

Махфий ўқиладиган ҳолатлар:

- намозда;

- ўзи ёлғиз тиловат қилганида;

- таълим мақомида, тиловат қилишни бошламаган бўлса.

 

Басмала – бу «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дир, Қуръон ўқимоқчи бўлган киши тиловатга киришишдан аввал басмала айтиши лозим. Бунга далил «Намл» сурасининг 30-оятидир:


إِنَّهُ مِن سُلَيْمَانَ وَإِنَّهُ بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

 

 

 

Маъноси: «Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм».

 

Басмала истиъозадан кейин, оятдан аввал ўқилади. Фақатгина «Тавба» сурасининг бошида ўқилмайди. Сабаби, мусҳафларда шундай келган. Яна бир сабаби шуки, басмалада раҳмат, меҳр маъноси бор. «Тавба» сураси эса  уруш, шиддат, мушрикларга нисбатан қаттиқлик ҳақидадир. Яна бошқа бир сабаби, «Тавба» сураси ўзидан аввалги «Анфол» сурасининг давоми, яъни  бу икки сура аслида битта сура эканлиги эҳтимоли ҳам бор.

 

Истиоза, басмала ва суранинг бошини ўқишликнинг тўрт хил кўриниши бор:

- ҳаммасини қўшиб ўқиш, яъни истиоза, басмала ва суранинг бошини бир нафасда орасини узмай, бир-бирига қўшиб ўқиш.

- ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш, яъни истиозани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин басмалани ўқиб, тўхтаб, нафас олиб, кейин суранинг бошини ўқиш.

- истиоза ва басмалани қўшиб, бир нафасда ўқиб, тўхтаб, суранинг бошини алоҳида ўқиш.

- истиозани ўзини ўқиб, тўхтаб, басмала ва сура бошини бир-бирига қўшиб, бир нафасда ўқиш.

 

Сура охири, басмала ва кейинги суранинг бошини ўқишда уч хил йўл бор. Яъни бир сурани тамомлаб, кейинги сурага ўтмоқчи бўлганимизда, қуйидаги уч йўлдан бирини танлашимиз мумкин:

- ҳаммасини алоҳида-алоҳида ўқиш. Аввалги суранинг охирги оятини ўқиб, тўхтаб, басмалани алоҳида ўқиб олиб, кейин суранинг бошини ўқиш.

- ҳаммасини қўшиб ўқиш. Суранинг охири, басмала ва суранинг бошини бир нафасда қўшиб ўқиш.

- суранинг охирини ўқиб, тўхтаб, басмалага кейинги суранинг бошини қўшиб ўқиш.

 

Бунда тўртинчи кўриниш йўқ, яъни суранинг охирини басмалага қўшиб ўқиб, тўхтаб, кейинги суранинг боши ўқилмайди, чунки басмала суранинг охирги оятига ўхшаб қолади. Басмала суранинг бошида ўқиш учундир, охирида эмас.

- «Анфол» сурасининг охирини ва «Тавба» сурасининг бошини ўқишда ҳам уч хил йўл бор:

- «Анфол» сурасининг охирини «Тавба» сурасининг бошига қўшиб, бир нафасда ўқиш.

- «Анфол» сурасини тугатиб, тўхтаб, «Тавба» сурасини бошлаш.

Сакта қилиш. Яъни «Анфол» сурасининг охирги ояти ва «Тавба» сурасининг бошини нафас олмай, тўхтаб, сакта қилиб ўқиш.

 

Мулоҳаза.

Биз истиоза, басмала ва сура боши ҳақида гапириб ўтдик. Агар суранинг бошидан эмас, ўртасидан ўқилмоқчи бўлинса, истиъоза, басмала ва қасд қилинган оят ўқилади. «Тавба» сурасининг ўртасидан ўқилмоқчи бўлса, истиозанинг ўзи билан кифояланиб, басмалани ўқимаган дуруст.