Қуръон тартили - Иккинчи дарс | ||||
|
ИККИНЧИ ДАРС Режа: 1. Араб алифбоси.
АРАБ АЛИФБОСИ
Араб алифбоси 29 та ҳарфдан иборат. Улар ўнгдан чапга қараб ёзилади. Ҳамза ҳарфи кейинроқ ихтиро қилингани учун алифбога белги сифатида киритилган. Шу боис, у фақат бир хил шаклда, кичикроқ ҳажмда ёзилади ва бошқа ҳарфларга умуман бирикмайди.[1] Қолган 28 та ҳафрдан 22 таси ҳар иккала тарафидаги ҳарфларга, 6 таси фақат ўзидан олдинги ҳарфга бирика олади. Айрим ҳарфлар бирикиш туфайли шаклини бироз ўзгартиради. Араб ҳарфларининг кўпчилиги ўз шаклдошига эга бўлиб, улар нуқталар ёрдамида фарқланади. Араб тилида ҳар бир ҳарф ўз номига эга. Масалан, бā товушини англатувчи «ب » ҳарфига «бā», ғоййн товушини билдирувчи «غ» ҳарфига «ғоййн» деб ном белгиланган. Шу боис, уларни «б», «ғ» деб эмас, балки номини айтиб таништирилади.
АРАБ ҲАРФЛАРИ
1-машқ.[4]
2-топшириқ: Ҳарфларни номлари билан ёд олинг ва ёддан айтиб беринг. Шунингдек, уларни пастдан тепага қараб айтишни ҳам ўзлаштиринг. Қуйидаги саволларга жавоб беринг: – Араб алифбосида нечта ҳарф икки тарафга ҳам бирикади? – Араб алифбосидаги қайси ҳарфлар фақат бир тарафга бирикади? – Ҳамза нега ҳеч қайси ҳарфга бирикмайди?
[1] Эслатма: Алифбо аслида ҳамза юклатилган алиф ҳарфи билан бошланади ва у «алиф» деб ўқилади. Бунда алиф фақатгина ҳамзага таянч бўлиб келганлиги учун ҳақиқий алиф – чўзиқ унли бўлиб охирги ҳарфдан олдин «лāм-алиф» таркибида келади. Аммо биз ўзбек ўқувчисига масалани осонлаштириш мақсадида алифбо ҳарфларини ҳозирча юқоридаги тартибда келтиришни маъқул топдик. [2] Эслатма: Кирилл ёзувидаги махсус белгили унли ҳарф араб тилидаги чўзиқ унлини билдиради. Уларнинг чўзиқлик миқдорини эшитиб аниқлаб олинг. [3] Эслатма: Ўзбек тилида икки хил ‒ х ва ҳ товушлари мавжуд бўлса, араб тилида учинчиси ҳам бор ва уларнинг ҳар бири алифбода ҳā, ҳā тарзида номланади. Улардан иккитаси таъбирда (трансикрипцияда) ҳ ҳарфи билан берилди ва уларнинг орасини фарқлаш учун бизга ёт бўлган, томоқни енгил қириб айтиладиганини ҳ: шаклида ифода қилинди. Бу ҳарфларнинг номланиши бир тусда бўлгани учун шундай қилишга тўғри келди. [4] Эслатма: Араб тилидаги ундош товушларни бизнинг алифбодаги мавжуд ҳарфлар билан тўлиқ ифодалашнинг имкони йўқ. Шу боис биз ўрганувчига тушунарли бўлиши учун фақат ҳарфларни таништиришда ва айрим қоидаларни солиштириб тушунтиришдагина кирилл алифбосидан қисман фойдаландик, холос. Ундош ҳарфлар учун кирилл алифбосида муқобил ҳарф қабул қилиш усулини қўлламадик. Зеро, бир тилдаги нутқ товушларини бошқа тил ҳарфлари билан кўрсатиш ўрганувчини ўша товушларни тўғри талаффуз этишдан чалғитиши ҳам мумкин. Ундошларнинг талаффузини уларнинг айтилишини эшитиш, махражларининг суратини кўриш, талаффуз усулини ўрганиш билан бемалол ўзлаштириб олиш мумкин.
|