МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 8 ОЯТДУР Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Қасам анжирға ва зайтунға, 2. Тури сийноға, 3..ва бу тинчлик ва омонлик шаҳарға! 4. Албатта, Биз яратдук инсонни яхши бир таркибда, 5. Сўнгра уни ташладук пастлардин пастроққа, 6. Ул жамоадии бошқаки, иймон келтирдилар ва яхши-яхши амалларни қилдилар, алар учун бордур ҳеч туганмас ажр! 7. Бас, (эй инсон, сабаб) надурки, ишонмассан бу баёндин сўнг ҳам жазоға? 8. Оё, эмасми Аллоҳ ҳокимлар ҳокими?!
Бу суранинг номи суратут-Тин бўлиб, Буруж сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Бу сурада Аллоҳ таоло манфаати кўп ва фойдаси зиёд бўлғон анжир ва зайтун мевалариға ҳам Мусо алайҳиссалом муножотгоҳлари бўлғон Тури Сийно тоғига ва ҳам ҳазрати саййиди коинот Пайғамбаримиз келган шаҳар — бутун зоҳирий ва ботиний тинчик омони кулли бўлғон Маккаи мукаррамаға қасамёд қилиб иршод қилурки, Ман бутун ҳайвонот ичида инсон навини ниҳоятда маҳбуб ва марғуб таркиб ва суратда яратдим. Ҳеч бир ҳайвон инсон каби хушқомат ва хўбсурат яратилмагандур. Лекин инсон нави бу яхши сурат ва эътидолда доим қолмас, камолотдин заволға дучор бўлур. Ёшлик кетиб, қарилик домиға гирифтор бўлур, аввалги ҳусн ва қувват ва нашот кетур, оқибат шакл ва суратда, саъю ҳаракатда ҳамманинг сўнггида қолур, пастлардин пастроқ бўлур. Агар бу ҳол устиға иймон ва амали солиҳ қилмағон бўлса, маҳшар куни анинг ҳоли дунёдаги ҳолидин зиёда ёмон бир кайфиятда бўлурки, анинг қабоҳатин сўзлаб бўлмас. Лекин ул муборак тоифаки, дунёда иймон давлатиға мушарраф бўлиб, солиҳ ишларға муваффақ бўлибдур, аларнинг зоҳирлари қарилик заифидин нотавон кўринса ҳам, чеҳраларида тоат нури дарахшон турур, вужудлари ибодатға тавоно бўлур. Ву жамоа учун жаннат ул-фирдавсда беҳисоб неъмат ва роҳат ва лаззат ҳаргиз туганмас ва анинг ниҳояси бўлмас. Эмди инсоф қил, эй охират кунидаги жазо ва сазоға мункир бўлғон инсон, на учун қиёматға иймон келтирмассан? Оё, бу қадар қудрати ажиба соҳиби Ўзи яратиб, Ўзи ҳалок қилган махлуқларни яна пайдо қилмакдин ожиз қолурми? Жаноб аҳком ул-ҳокимин (ҳокимларнинг ҳокими) Парвардигор научун жазо ва сазо бермас? Албатта, берур.
|