A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
001. Фотиҳа сурасининг тафсири
PDF Босма E-mail

Фотиҳа сураси ҳақида умумий маълумот

Нозил қилинган жойи: Макка
Абу Ҳурайра, Мужоҳид, Ато ибн Ясор, Савод ибн Зиёд, Зуҳрий, Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрлар Фотиҳа сураси Мадинада нозил қилингани, Ибн Аббос, Али, Қатода, Абул Олия, Али ибн Ҳусайн, Ато, Ибн Жубайр, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббон, Жаъфар ас-Содиқлар эса бу сура Маккада туширилганини айтишган[1]. Лекин Фотиҳа сураси бошқа суралардан фарқли равишда икки марта – аввал Маккада, кейинчалик яна бир бор Мадинада нозил қилинган. Шу сабаб бу сура икки муқаддас шаҳарда нозил қилингани ҳақида турли ривоятлар бор.
Оятлар сони: 7
Уламолар Фотиҳа сураси етти оятдан иборат эканига иттифоқ қилишган. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ.
Фотиҳа сураси 7 оят, 25 калима, 113 ҳарфдан иборат.
Тартиб рақами: 1
Гарчи биринчи нозил қилинмаган бўлса-да, тартиб бўйича Фотиҳа Қуръони Каримнинг илк сураси ҳисобланади.
Фотиҳа сураси фазилати
Фотиҳа сураси Қуръон Каримни очувчи бўлгани учун ҳам «Фотиҳа – очувчи» деб номланган. Фотиҳа Қуръони Каримнинг энг улуғ сураси ҳисобланади. Қуйида мазкур сура фазилатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
عَنْ أَنَسٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِى مَسِيرٍ فَنَزَلَ وَنَزَلَ رَجُلٌ إِلَى جَانِبِهِ ، قَالَ: فَالْتَفَتَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَلاَ أُخْبِرُكَ بِأَفْضَلِ الْقُرْآنِ ، قَالَ: بَلَى فَتَلاَ " الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ". رَوَاهُ ابْنُ حِبَّانَ فِى صَحِيحِهِ وَالْحَاكِمُ فِي الْمُسْتَدْرَكِ وَقَالَ: صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ.
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. УЗ от билан бир киши ҳам ўша ерга тушди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб: «Сенга Қуръоннинг энг афзалидан (яъни Қуръондаги энг улуғ сурадан) хабар берайми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда у Зот «Алҳамду лиллаҳи роббил-ъаламийн» (Фотиҳа сураси)ни тиловат қилдилар»(Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да, Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган ва: «Ушбу ҳадис Муслим шартига кўра саҳиҳ», деган).
Қуръони Карим самовий китобларнинг охиргиси ва энг мукаммалидир. Фотиҳа сураси ўша мукаммал Китобнинг энг фазилатли сураси саналади.
وَعَنْ أَبِي سَعِيدِ بْنِ الْمُعَلَّى رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ أُصَلِّي فِي الْمَسْجِدِ فَدَعَانِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمْ أُجِبْهُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي كُنْتُ أُصَلِّي فَقَالَ: أَلَمْ يَقُلْ اللهُ " اسْتَجِيبُوا للهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ " ثُمَّ قَالَ لِي: لأُعَلِّمَنَّكَ سُورَةً هِيَ أَعْظَمُ السُّوَرِ فِي الْقُرْآنِ قَبْلَ أَنْ تَخْرُجَ مِنْ الْمَسْجِدِ ثُمَّ أَخَذَ بِيَدِي فَلَمَّا أَرَادَ أَنْ يَخْرُجَ قُلْتُ لَهُ: أَلَمْ تَقُلْ لأُعَلِّمَنَّكَ سُورَةً هِيَ أَعْظَمُ سُورَةٍ فِي الْقُرْآنِ قَالَ: الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ هِيَ السَّبْعُ الْمَثَانِي وَالْقُرْآنُ الْعَظِيمُ الَّذِي أُوتِيتُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ فِي صَحِيحِهِ.
Абу Саид ибн Муалло розияллоҳу анҳу айтади: «Масжидда намоз ўқиётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақириб қолдилар. Мен у кишига жавоб бермадим. (Намозни адо этиб бўлгач, келиб): «Эй Расулуллоҳ, мен намоз ўқиётган эдим», деб айтдим. У киши: «Ахир, Аллоҳ: «Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Расули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага чақирса, уни қабул қилинглар[2]», деб айтмаганми?!» дедилар. Сўнгра: «Масжиддан чиқмасингдан олдин мен сенга Қуръондаги энг улуғ сурани, албатта, ўргатаман, деб айтдилар ва қўлимдан тутдилар. У Зот масжиддан чиқмоқчи бўлганларида мен: «Сиз менга: «Сенга Қуръондаги энг улуғ сурани, албатта, ўргатаман», деб айтмаганмидингиз?» дедим. Шунда у Зот: «Алҳамду лиллаҳи роббил-ъаламийн», ушбу етти такрорланувчи оят ва улуғ Қуръон менга ато этилди», дедилар» (Бухорий, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да ривоят қилган).
«Қуръондаги энг улуғ сура»ни Ибн Тийн «Унинг савоби бошқа сураларникидан кўра улуғроқ», деб тушунтирган.
Ушбу ҳадисни баъзи уламолар Қуръон суралари бир-биридан афзал эканига далил қилиб келтирадилар.
وَعَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَنْزَلَ اللهُ فِي التَّوْرَاةِ وَلاَ فِي الإِنْجِيلِ مِثْلَ أُمِّ الْقُرْآنِ وَهِيَ السَّبْعُ الْمَثَانِي وَهِيَ مَقْسُومَةٌ بَيْنِي وَبَيْنَ عَبْدِي وَلِعَبْدِي مَا سَأَلَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّوَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ فِي صَحِيحِهِ.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Уммул Қуръон (Фотиҳа сураси) каби сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:)«У Мен ва бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (бўлади)» (деб айтади)», деганлар» (Термизий, Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да ривоят қилган).
Аллоҳ таоло аввалги самовий китоблар бўлмиш Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳа каби сурани нозил қилмаган. Бундай сурани фақат  Қуръонда туширган.  Бу эса Фотиҳа сурасининг қанчалик фазилатли эканини англатади.
Ривоятнинг иккинчи қисми ҳадиси қудсийдан иборат. Унда Аллоҳ таоло: «У Мен ва бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (бўлади)» демоқда. Бундан келиб чиқадики, Фотиҳа сурасидан кейин ихлос билан дуо қилинса, унинг ижобат бўлиши аниқ экан.
وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعِنْدَهُ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلاَمُ إِذْ سَمِعَ نَقِيضًا فَوْقَهُ فَرَفَعَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلاَمُ بَصَرَهُ إِلَى السَّمَاءِ فَقَالَ: هَذَا بَابٌ قَدْ فُتِحَ مِنْ السَّمَاءِ مَا فُتِحَ قَطُّ قَالَ: فَنَزَلَ مِنْهُ مَلَكٌ فَأَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَبْشِرْ بِنُورَيْنِ أُوتِيتَهُمَا لَمْ يُؤْتَهُمَا نَبِيٌّ قَبْلَكَ فَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَخَوَاتِيمِ سُورَةِ الْبَقَرَةِ لَمْ تَقْرَأْ حَرْفًا مِنْهُمَا إِلاَّ أُعْطِيتَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَالْحَاكِمُ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан бирга эканларида, тепадан бир овоз эшитдилар. Шунда Жаброил осмонга қараб: «Бу осмондан очилган бир эшикдир. У ҳеч қачон очилмаган эди», деди. Сўнгра ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир фаришта тушиб, «Сиз икки нур сабабидан хурсанд бўлинг. Ушбу иккиси сиздан олдинги бирон пайғамбарга берилмаган. Улар Фотиҳатул-Китоб (Фотиҳа сураси) ва Бақара сурасининг охирги оятларидир. Улардан бирон ҳарф ўқисангиз, сизга, албатта, берилади», деди» (Муслим, Насоий ва Ҳоким ривояти).
Демак, Фотиҳа сураси ва Бақаранинг охирги оятлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа бирон пайғамбарга берилмаган. У иккиси дуо оятлари бўлиб, агар банда улар билан Аллоҳга илтижо қилса, унинг дуоси мустажоб бўлади.
وَعَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: قَالَ اللهُ تَعَالَى: قَسَمْتُ الصَّلاَةَ بَيْنِي وَبَيْنَ عَبْدِي نِصْفَيْنِ وَلِعَبْدِي مَا سَأَلَ فَإِذَا قَالَ الْعَبْدُ: الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: حَمِدَنِي عَبْدِي وَإِذَا قَالَ: الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: أَثْنَى عَلَيَّ عَبْدِي وَإِذَا قَالَ: مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ ، قَالَ: مَجَّدَنِي عَبْدِي وَقَالَ مَرَّةً: فَوَّضَ إِلَيَّ عَبْدِي فَإِذَا قَالَ: إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ، قَالَ: هَذَا بَيْنِي وَبَيْنَ عَبْدِي وَلِعَبْدِي مَا سَأَلَ فَإِذَا قَالَ: اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ ، صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ ، قَالَ: هَذَا لِعَبْدِي وَلِعَبْدِي مَا سَأَلَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَمَالِكٌ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим ва бандам ўртасида иккига тақсимладим. Бандам учун сўраган нарсаси (берилади). Агар банда: «Алҳамду лиллааҳи роббил-ъаламийн», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам менга ҳамд айтди», дейди. Агар (банда): «Ар-роҳмаанир-роҳийм», деса, (Аллоҳ таоло): «Бандам мени мақтади», дейди. Агар (банда): «Маалики йавмид-дийн», деса, (Аллоҳ таоло): «Бандам мени улуғлади», дейди. (Ровий айтади:) Бир марта, бандам Менга (ишини) топширди, дейди», деб айтган эдилар. Агар (банда): «Иййаака наъбуду ва иййаака наста-ъийн», деса, (Аллоҳ таоло): «Бу Мен ва бандам ўртасидаги нарса. Бандамга сўраган нарсаси (ато қилинади)», дейди. Агар (банда): «Иҳдинассиротол-мустақийм, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим, ғойрил-мағзууби ъалайҳим ва лаз-зооллийн», деса, (Аллоҳ таоло): «Бу бандам учундир. Бандамга сўраган нарсаси (берилади)», деб айтади», деганларини эшитганман» (Муслим, Сунан соҳиблари, Молик ва Аҳмад ривояти).
Уламолар: «Ушбу ҳадисдаги «намоз»дан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки Фотиҳасиз намоз тўғри бўлмайди», деб айтишган.
Баъзи уламолар ушбу ҳадисни басмала Фотиҳа сураси таркибига кирмаслигига далил қилиб келтиришган.
Ушбу ривоятда намознинг ҳар бир ракъатида ўқиладиган Фотиҳа сураси иккига тақсимлангани айтилмоқда. Олимлар таъкидлашича, бу ердаги тақсимлаш маъно жиҳатидандир[3]. Сабаби суранинг ярми Аллоҳга ҳамд айтиш, У Зотни улуғ деб эътироф этиш, У Зотга таваккул қилишга ваъда беришдан иборат бўлса, қолган ярми дуо, илтижо, тазарруъ ва ўзини хокисор тутишдан иборатдир.
Аллоҳ таоло махлуқотларининг ҳар бир ҳолатидан Хабардордир. Хусусан, У Зот бандаларининг намоздаги қироати, ҳамду саноси, дуою илтижоларини эшитади. Бу эса ҳар биримизни хушуъга, сергакликка чақириши лозим. Агар бу ҳадисни чуқур ҳис қиладиган бўлсак, намозларимизда хушуъни топа оламиз. Зеро, Фотиҳа сураси банда билан Аллоҳ таоло ўртасидаги мулоқот воситасидир.
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ أُمُّ الْقُرْآنِ وَأُمُّ الْكِتَابِ وَالسَّبْعُ الْمَثَانِي. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Алҳамду лиллаҳи роббил-ъаламийн (яъни  Фотиҳа сураси) «Уммул Қуръон», «Уммул Китоб» ва «Сабъул Масоний»дир» (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Маълумки, биз «Фотиҳа» деб биладиган суранинг кўплаб номлари бор. Ушбу ҳадисда Фотиҳа сурасининг бир неча исмлари келтирилмоқда.
وَعَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الأَسْقَعِ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أُعْطِيتُ مَكَانَ التَّوْرَاةِ السَّبْعَ وَأُعْطِيتُ مَكَانَ الزَّبُورِ الْمِئِينَ وَأُعْطِيتُ مَكَانَ الإِنْجِيلِ الْمَثَانِيَ وَفُضِّلْتُ بِالْمُفَصَّلِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ فِي الْمُسْنَدِ وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَالْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَقَالَ الأَلْبَانِيُّ: سَنَدُهُ حَسَنٌ.
Восила ибн Асқоъ розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Менга Тавротнинг ўрнига «Еттилик», Забурнинг ўрнига «Юзлик», Инжилнинг ўрнига «Масоний» берилди ва мен «Муфассал» билан афзал қилиндим» (Аҳмад «Муснад»да, Табароний «Кабийр»да, Байҳақий «Шуъабул ийман»да ривоят қилган. Албоний: «Ҳадис санади ҳасан», деган).
«Еттилик» Қуръони Каримдаги Фотиҳа сурасидан кейинги қуйидаги етти узун суралардир: 1. Бақара; 2. Оли Имрон; 3. Нисо; 4. Моида; 5. Анъом; 6. Аъроф; 7. Анфол-Тавба.
«Юзлик» ояти юздан ошувчи суралар.
«Масоний» Фотиҳа сурасининг номи.
«Муфассал» Ҳужуротдан Носгача бўлган суралар.
وَعَنْ أَنَسٍ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا وَضَعْتَ جَنْبَكَ عَلَى الْفِرَاشِ وَقَرَأْتَ فَاتِحَةَ الْكِتَابِ وَقُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ فَقَدْ آمَنْتَ مِنْ كُلِّ شَيْئٍ إِلاَّ الْمَوْتَ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَضَعَّفَهُ الأَلْبَانِيُّ.
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳатул-китоб ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад» (Ихлос сураси)ни ўқисанг, ўлимдан бошқа барча нарсадан саломат бўласан», дедилар» (Баззор ривояти. Албоний ушбу ҳадис санади заиф, деган).
Фотиҳа сурасининг фазилатлари жуда кўп. Буни мазкур суранинг турли номлар билан аталишида ҳам кўришимиз мумкин.
Фотиҳа сураси тафсири
Энди, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан, Фотиҳа сурасини тафсир қилишга киришамиз.
1. Раҳмон (Меҳрибон) ва Раҳийм (Раҳмли) Аллоҳ исми билан (бошлайман).
Яъни  Ўз зоти ва сифатида Ягона, ибодат қилиш учун энг муносиб, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳнинг исми билан бошлайман. У ўта Меҳрибон ва Раҳмли Зотдир.
«Аллоҳ» исми Аллоҳ таолонинг барча гўзал исмлари маъносини ўзида жамлаган.
«Аллоҳ» лафзи аслида «ал-илаҳу» шаклида бўлиб, бир жинсдаги икки ҳарф ёнма-ён келгани учун идғом қилинган[4].
Қуртубий айтади: «Аллоҳ» лафзи У Зотнинг энг катта, энг шомил исмидир. Баъзи уламолар «Аллоҳ» лафзи Аллоҳ таолонинг исми аъзами, дейишган. «Аллоҳ» улуҳият (илоҳлик) ва рубубият (парвадигорлик) сифатларини ўзида акс эттирувчи, Яккаю Ягона, Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Зотнинг исмидир».
Аллоҳ лафзи Қуръони каримда 2153 марта такрорланган.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломидаги илк сурани «бисмиллаҳ» калимаси билан бошлаши беҳикмат эмас. Зеро, мўмин банда доимо Аллоҳни ёдида сақлаши, ҳар бир ҳалол ёки мубоҳ амалларни (хусусан, емоқ-ичмоқ, кийиниш, масжидга кириш, у ердан чиқиш, уловга миниш, касб-кор билан шуғулланиш, хуллас, ҳар бир аҳамиятли ишни) бошлашдан олдин У Зот исмини зикр қилиши лозим.
«Раҳмон» ва «Раҳийм» сифатларини келаси оятда шарҳлаймиз.
«Исми билан (бошлайман)» жумласининг маъноси қуйидагича: мен ўз қироатимни раҳмати барча нарсадан устун ва марҳамати чексиз, Ўз зоти ва сифатида Ягона Улуғ Аллоҳ номи билан бошлайман[5].
Жоҳилият даврида мушриклар бирон ишни бошласалар, «Лотнинг исми билан», «Уззонинг исми билан» деб айтардилар. Шу сабаб бу ерда мўминлар ақидасини тўғрилаш мақсадида ҳар бир ишни Аллоҳнинг номи билан бошлашга тарғиб қилинмоқда.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг энг аввал нозил бўлган сурасини ҳам:
«(Эй Муҳаммад,) Сизни яратган Роббингиз номи билан ўқинг!» (Алақ, 1) деб бошлаган.
Уламолар «басмала» Намл сурасидаги баъзи оят эканига иттифоқ қилишган. Аммо басмала суралар ўртасида мустақил оятми ёки суралар таркибига кирадими? У Фотиҳа сурасининг илк ояти ҳисобланадими? каби масалаларда ихтилоф қилишган. Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумлар, Саид ибн Жубайр, Зуҳрий, Ато, Абдуллоҳ ибн Муборак, Шофеий, Аҳмад, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Убайд раҳматуллоҳи алайҳимлар, басмала Фотиҳа ва бошқа ҳар бир суранинг оятидир, дейишган. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, басмала ҳар бир оят аввалида нозил қилинган. Макка ва Куфа қорилари ҳамда Ҳижознинг аксар фуқаҳолари шунга биноан амал қилишган. Шу сабаб улар намозда басмалани жаҳрий (овоз чиқариб) ўқийдилар.
Ҳанафий ва Моликий уламолар, шунингдек, Абдуллоҳ ибн Муғаффал ва Авзоъий раҳматуллоҳи алайҳимлар, басмала Фотиҳа сурасининг ҳам, бошқа сураларнинг ҳам ояти эмас, сураларнинг орасини ажратиш, сура бошланишини билдириш учун нозил бўлган, дейишган. Мазкур фикр бу борада айтилган қавлларнинг энг тўғрисидир. Мадина, Басра, Шом қорилари ва фуқаҳолари шунга амал қилишган. Ибн Масъуд ҳам басмала Қуръон таркибига кирмайди, деган. Шу сабаб бу фикрни ёқловчилар намозда басмалани овоз чиқармасдан ўқийдилар.
«Бисмиллоҳ» калимасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар келган. Қуйида шу ҳақида тўхталамиз.
* * * * *
2-4. Ҳамд оламлар Рабби, Раҳмон ва Раҳийм, ҳисоб кунининг Подшоҳи Аллоҳ учун (хос)дир!
Ушбу оятларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида ифодаланса, маъно узилиб қолади. Шу сабаб биз учта оятни жамлаб таржима қилдик.
«Ҳамд оламлар Рабби... Аллоҳ учун (хос)дир!»
Қуръони Карим сураларидан бештаси – Фотиҳа, Анъом, Каҳф, Сабаъ ва Фотир «алҳамду» калимаси билан бошланган. Уларнинг барчасида Еру осмонларни яратган Аллоҳ таологина ҳамдга муносиб экани таъкидланган. Фотиҳа сурасида эса бу маъно умумий қилиб ифодаланган.
«Ҳамд» сўзи «фазилат эгасини чиройли суратда барча яхши сифатлар билан мақташ, олқишлаш» маъносини англатади.
Дунёда ҳам, охиратда[6] ҳам барча ҳамду сано ва мақтовлар Аллоҳга хосдир. У Зот барча айбу нуқсон ва камчиликдан холи. Аллоҳ – оламлар Тарбияткунандаси, уларни Яратувчиси ва уларни қоим қилиб турувчи Зот. Хоҳ жонли, хоҳ жонсиз, хоҳ ақлли, хоҳ ақлсиз бўлсин, Аллоҳдан ўзга бирон махлуқот ҳамд айтилишга, мақталишга муносиб эмас[7].
Ибн Жарир Табарий айтади: «Аллоҳ бу ерда Ўзини мақтамоқда ва бу билан бандаларига амр қилиб: «Аллоҳга ҳамд айтинглар!» демоқда».
Ибн Аббос «ал-ҳамду»ни Аллоҳга шукр айтиш, У Зот неъматларини эътироф этиш, ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳни улуғлаш, дея изоҳлаган (Ибн Жарир ва Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Ибн Аббос ривоят қилади:« Умар: «Биз «субҳаналлоҳ» ва «лаа илаҳа иллаллоҳ»ни билдик. «Ҳамд» сўзи қандай маънони англатади?» деб сўраганида, Али розияллоҳу анҳу: «У Аллоҳ Ўзи учун рози бўладиган ва айтилишини яхши кўрадиган сўздир», деб жавоб берган» (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Абу Абдураҳмон ал-Жуббоъий айтади: «Намоз – шукр. Рўза – шукр. Аллоҳ учун қилинадиган ҳар бир яхшилик шукр, аммо шукрларнинг энг афзали ҳамд айтишдир» (Ибн Мунзир ва Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Суфён Саврий айтади: «Алҳамду лиллаҳ» калимаси зикр ва шукрдир. Бундан бошқаси ҳам зикр, ҳам шукр бўла олмайди» (Абу Шайх Ибн Ҳиббон ва Байҳақий Муҳаммад ибн Ҳарбдан ривоят қилган).
Аллоҳ таолонинг «Ал-Ҳамид» сифати У Зотнинг ҳамду санога муносиб эканини ифодалайди. Мазкур сифат Қуръони Каримнинг 17 жойида зикр қилинган[8].
* * * * *
Аллоҳ таоло махлуқотларини яратиб, уларни ўз ҳолича ташлаб қўйгани йўқ. Балки У Зот мавжудотлар ишини тадбир қилиб туради. Барча оламлар Аллоҳнинг риояси билан кулфатлардан сақланади ва омон туради. Улар Аллоҳнинг тадбири билан ризқлантирилади. Ҳар бир замон ва маконда, ҳар бир сонияда Аллоҳнинг риояси билан махлуқотлар орасида узвий боғлиқлик ва мутаносиблик давом этади. Бу нарсасиз олам яхлит бир ҳолатда бўлиши асло мумкин эмас.
Аллоҳ таоло махлуқотларини беҳисоб неъмати ва раҳмати билан ўраб қўйган. Қаерни қараманг, Аллоҳнинг неъматига[9] кўзингиз тушади. Шу сабаб ҳар бир нарсанинг аввали ва охирида – ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга ҳамд айтиш, У Зот ирода қилган нарсага рози бўлиш Исломнинг асосий таълимотларидандир. Аллоҳ таоло айтади:
«У (Ёлғиз) Аллоҳдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Аввалу охирда (яъни  дунёю охиратда) ҳамд Унинг учун (хос)дир» (Қасас, 70).
«Оламлар»дан мурод барча оламлар, Аллоҳдан бошқа жамики махлуқотлардир. Масалан, фаришталар олами, жинлар олами, инсоният олами, ҳайвонот олами, наботот (ўсимлик) олами ва ҳоказо[10]. Мана шу оламларнинг барчаси Аллоҳнинг мулкидир. Улар бир Парвардигорга, Ёлғиз Илоҳга бўйсунади.
Оятда Аллоҳга ҳамд айтиш билан бирга, У Зот бутун оламлар Парвардигори экани, Ундан ўзга илоҳ йўқлигини таъкидлаш орқали жоҳилият даврида мушриклар эътиқод қилиб келган ақидалари ботил экани маълум қилинмоқда. Зеро, Макка мушриклари Аллоҳнинг рубубият сифатини тан олмас эдилар.
«Робб» сўзи[11] «хожа, хўжайин, соҳиб, эга; жаноб; тарбиячи; подшоҳ; ибодат қилинувчи; ислоҳ қилувчи», «неъмат берувчи», «итоат этилувчи», «муҳофаза қилувчи» каби маъноларни ўзида жамлаган[12].
«Оламлар Рабби» бирикмаси Аллоҳнинг яратишда, тадбир қилишда, ризқ беришда Ягоналигига, бутун махлуқотлар У Зотга муҳтож эканига далолат қилади. Аллоҳ таоло айтади:
«Бас, ҳамд(у сано ва мақтовлар) осмонлар Парвардигори, Ер Парвардигори, бутун оламлар Парвардигори – Аллоҳ учун (хос)дир» (Жосия, 36).
Аллоҳ таоло бутун оламларни бошқариб, бир низомда тутиб туради. Коинотдаги саноқсиз жисмларни яратиш ва уларни маълум йўналиш бўйича ҳаракатлантириш, Қуёш, Ой ва Ерни бир-бири билан мутаносиблигини сақлаш, уларни бир-бирига урилиб, вайрон бўлишининг олдини олиш, осмон, қуруқлик ва сувдаги барча ҳайвонот, ҳашорат ва паррандаларга ризқ бериш, уларга манфаатли бўлган нарсаларни яратиш, хуллас, жамики оламлар ишини табдир қилиб туриш Роббимиз Аллоҳнинг зиммасидадир. Шунинг учун ҳам биз Аллоҳга тинимсиз ва тўхтовсиз суратда ҳамдлар айтишимиз керак.
Илм-фан ривожланиб, турли кашфиётлар қилингач, инсоният Аллоҳнинг оламлар Парвардигори эканига тобора ишонч ҳосил қилиб бормоқда. Айниқса, астрономия илмида амалга оширилаётган изланиш ва текширувлар натижаси Аллоҳнинг оламлар Робби эканини бир овоздан тасдиқламоқда. Коинотда саноқсиз ва ақл бовар қилмас даражада катта жисмлар бор. Уларни ким бошқариб турибди? Еримиз ўша жисмлар олдида гўё денгиздан бир томчи. Агар Аллоҳ Еру Қуёш ва бошқа коинот жисмларини бошқариб турмаганида, аллақачон улар бир-бирига урилиб, Ер турли томонларга сочилиб, йўқ бўлиб кетган бўлар эди. Оламлар Парвардигори Аллоҳ таоло ҳамду санога муносибдир, барча мақтовлар У Зотгагина хосдир!
Қуръони Каримнинг биринчи сурасининг илк оятларида Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги, У Зот бутун оламлар Парвардигори эканининг таъкидланишидан Исломда ақийда – Аллоҳнинг Яккаю Ягоналиги ҳақидаги эътиқод энг биринчи масаласи экани ва асосий ўринда туриши, банда аввал ақийдасини тўғрилаши, куфр, ширк ва шу каби иллатидан бутунлай воз кечиши лозимлигига далолат қилади.
«Раҳмон ва Раҳийм...»
Фотиҳа сурасида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бештаси (Аллоҳ, Ар-Робб, Ар-Раҳмон, Ар-Раҳийм, Ал-Малик) зикр қилинган. Шунингдек, ушбу сурада «Ал-Ҳамийд» (ҳамду санога энг муносиб Зот), «Ад-Дайён» (қиёмат куни бандаларни ҳисоб қилиб, улар устидан ҳукм чиқарувчи Зот), «Ал-Маъбуд» (ибодат қилинувчи Зот), «Ал-Мустаъон» (ёрдам сўралувчи Зот), «Ал-Ҳаадий» (ҳидоят қилувчи Зот) ва «Ал-Мунъим» (неъматлар берувчи Зот) каби исмларининг маъноси мавжуд.
Суранинг аввалида басмала таркибида ушбу икки исм келган бўлса, бу ерда яна такрорланмоқда. Бу эса «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» Фотиҳа сурасининг биринчи ояти эмаслигига далилдир.
Ўзбек тилига таржима қиладиган бўлсак, «Раҳмон» сўзи «раҳмати чексиз», «Раҳийм» эса «ўта меҳрибон» маъносини англатади[13].
Муҳаққиқ уламолар ушбу икки сўз бир маънони англатмаслигини, балки ҳар бири ўзига хос мазмунга эга эканини, «Раҳмон» муболаға сийғасида бўлиб, «раҳмати ўта чексиз», «Раҳийм» эса «раҳмати давомий» маъносини англатишини таъкидлашган. Улар иккисини жамлаб «Раҳмати улуғ ва давомий бўлган Зот» деб маъно беришган.
Аллоҳ таолонинг «Раҳмон» сифати У Зотнинг барча махлуқотларига – мўминга ҳам, кофирга ҳам ва бошқа турли мавжудотларга ризқ берувчи, улардан инъоми ва яхшиликларини аямайдиган, ўта карамли Зот эканини англатади. Ҳақиқатан, Аллоҳ таоло ушбу дунёда Ўз карами ва раҳматини ҳеч кимдан аямайди. Ўзига иймон келтирган итоаткор мўминлар бандаларни ҳам, куфр йўлини ихтиёр этиб, осийлик қиладиган, Аллоҳни тан олмай, У Зотнинг ғазабини қўзғайдиган саркаш бандаларни ҳам баробар ризқлантираверади, неъматлар ато этади, уларни кўзлаган мақсадларига эриштиради. Чунки моддий неъматларга эришиш иймон ёки куфрга боғлиқ нарса эмас. Иккала тоифага ҳам моддий неъматлар тенг миқдорда бераверилади.
«Ар-Раҳмон» сўзи Қуръони Каримда 57 марта такрорланган. Олти ўринда «Ар-Раҳийм» сифати билан ёнма-ён келган[14].
«Раҳмон» сифати фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хосдир. Ундан ўзгаси бу сифат билан аталиши мумкин эмас.
«Раҳийм» сифати «Раҳмон»дан хосроқ бўлиб, «охиратда фақат мўминларгагина шафқат қилувчи» маъносини билдиради. Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасининг 43-оятида:
«У мўминларга Раҳмлидир», деган.
Бошқа оятда У Зот шундай деган:
«Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга келсак, уларни Парвардигорлари (Аллоҳ) Ўз раҳматига дохил қилади. Бу очиқ бахтнинг ўзидир!» (Жосия, 30).
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ للهِ مِائَةَ رَحْمَةٍ أَنْزَلَ مِنْهَا رَحْمَةً وَاحِدَةً بَيْنَ الْجِنِّ وَالإِنْسِ وَالْبَهَائِمِ وَالْهَوَامِّ فَبِهَا يَتَعَاطَفُونَ وَبِهَا يَتَرَاحَمُونَ وَبِهَا تَعْطِفُ الْوَحْشُ عَلَى وَلَدِهَا وَأَخَّرَ اللهُ تِسْعًا وَتِسْعِينَ رَحْمَةً يَرْحَمُ بِهَا عِبَادَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Аллоҳнинг юзта раҳмати бўлиб, улардан (фақат) битта раҳматни жин, инсон, ҳайвон ва ҳашоратлар орасига туширган. Шу сабаб улар ўзаро шафқатли бўладилар ва меҳр кўрсатадилар, ваҳший ҳайвон боласига шафқатли бўлади. Аллоҳ тўқсон тўққиз раҳматини (заҳира қилиб) олиб қўйди ва у билан қиёмат кунида (мўмин) бандаларига раҳм қилади» (Бухорий, Муслим, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Табароний «Кабийр»да ривоят қилган).
Мана шу ҳадис бизларга «Раҳмон» ва «Раҳийм» сифатларини шарҳлаб бермоқда. Аллоҳнинг меҳрибонлиги ва раҳмати чексиз бўлиб, ундан бир қисмини ушбу дунёга туширган. Ана ўша бир қисм раҳмат туфайли инсонлар бир-бирига раҳм-шафқат қиладилар, ваҳший ҳайвонлар боласига меҳр кўрсатиб, уни минг машаққат билан боқиб катта қилади, унга зарар етказишдан тийилади. Агар Аллоҳ махлуқотлари қалбига раҳмат ҳиссини солиб қўймаганида, дунёнинг низомини бузилиб, ҳаёт ўз тизгинидан чиқиб кетган бўлар эди!
Эътибор берсангиз, фарзанд гўдаклигида, ҳатто кейинчалик ёшлик чоғларида ҳам ота-онасига турли инжиқлик ва хархашалар билан эркалик қилади. Аллоҳ таоло ота ва она қалбига раҳмат неъматини солиб қўйганки, улар фарзандларининг турли инжиқликлари ва тўполонларини кенг қалб билан қабул қиладилар. Ҳатто уларнинг шўхликлари ота-она учун ёқимли туюлади. Аллоҳ таоло оналар қалбига шундай меҳрни, раҳматни солиб қўйганки, муштипар волидалар тунни кунга улаб уларни парвариш қилишга ҳам шайлар. Аллоҳ таоло оталар қалбига фарзандларига нисбатан меҳр ва раҳмат ҳиссини солиб қўйганки, у энг оғир меҳнатларни бажариб бўлса ҳам, болаларини боқишга, уларни едириб-ичиришга, бир сўз билан айтганда, уларни қаровсиз қолдирмасликка мудом интилади.
Аллоҳ таоло мана шу раҳмати ва меҳрибонлигининг бир қисмидан махлуқотларига улуш ажратган ва бу билан, айтиб ўтганимиздек, ҳаёт бир маромда давом этади, унинг низоми бузилмай туради.
Ҳадиснинг давомида Раҳийм сифати билан Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳамманинг ҳоли танг ва оғир бўлиб турган бир паллада, фақат ҳақиқий иймон келтирган ва Ўзининг розилиги йўлида солиҳ амалларни ихлос билан адо этган мўмин бандаларигагина раҳм қилиши, уларнинг гуноҳларини кечириб, раҳматига эриштириши айтилмоқда.
Аллоҳнинг Раҳмон сифати сабабли дунёда керагича ризқлантирилган, турли неъматлардан фойдаланган, аммо У Зотга иймон келтирмаган, яхши амаллар қилмаган, гуноҳ ва маъсият ботқоғига ботиб кетган бандалар энди охиратда У Зотнинг марҳаматидан бебаҳра қоладилар.
Юқорида «Раҳмон» сифатини Аллоҳ таолодан ўзгага ишлатиб бўлмаслигини айтиб ўтгандик. Лекин «Раҳийм» сифати Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вааслламга нисбатан қўлланиши мумкин.
«Ар-Раҳийм» исми Қуръони Каримда 115 марта такрорланган[15].
«Ҳисоб[16] кунининг Подшоҳи...»
Аллоҳ бандалар ҳисоб қилиниб, яхши амаллари учун мукофот оладиган ва ёмон амаллари туфайли жазоланадиган кун – қиёматнинг мутлоқ ва ягона Подшоҳидир. У кунда Аллоҳдан ўзга подшоҳ, қози ва ҳукм қилувчи бўлмайди. Охиратда фақат У Зотнинг ҳукмигина ўтади. Ундан ўзгаси бирон нарсага қодир бўлмайди. Унинг ҳукмига қарши чиқадиган ёки ҳукмини бекор қилувчи бирон кимса топилмайди.
«Қиёмат» Қуръони каримда 18 хил ном билан зикр қилинган. Жумладан, «Воқеа», «Қориъа», «Ҳааққа», «Ғошия», «Йавмут танаад», «Йавмут талаақ», «Йавмул ваъд», «Йавмун лаа ройба фийҳ», «Йавмул фасл», «Йавмул жамъ», «Йавмут тағобун», «Соххоҳ», Томматул кубро» ва ҳоказо. Бу ерда унинг исми «йавмуд дин» деб келтирилмоқда.
Биз «Подшоҳи» деб таржима қилган сўз арабий матнда «Малик» лафзи[17] билан ифодаланган. Аллоҳ таолонинг бу сифати барча мулк ва тасарруфларнинг ҳақиқий Эгаси, Ундан ўзга эга йўқ, салтанат соҳиби, хоҳлаган амрини буюрувчи ва хоҳлаган нарсасидан қайтарувчи, берувчи ва ман қилувчи, хоҳласа, мукофотловчи, хоҳласа, азоб берувчи каби маъноларни англатади. Малик сифатли Аллоҳ таоло хоҳлаган ишини қила олади, хоҳлаган нарсасини яратади, нимани қандоқ хоҳласа, ўшандоқ қилади.
Аллоҳ таоло айтади:
«Сур чалинадиган (яъни  қиёмат қоим бўладиган) кунда подшоҳлик Ёлғиз Уникидир» (Анъом, 73).
«Улар (қабрларидан) чиқадиган кунда Аллоҳга улардан бирон нарса махфий бўлиб қолмас. Бу кунда подшоҳлик кимникидир? Яккаю Ягона ва Ғолиб Зот – Аллоҳникидир!» (Ғофир, 16).
Бошқа бир сурада Аллоҳ таоло ҳисоб кунини қуйидагича таърифлайди:
«(Эй инсон,) сен ҳисоб куни нима эканини қаердан ҳам биласан? Сўнгра сен ҳисоб куни нима эканини қаердан билар эдинг? У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга молик бўла олмайди. У кунда барча иш Аллоҳники бўлади» (Инфитор, 17-19).
«Куни...» сўзи арабий матнда «йавмун» лафзи билан ифодаланган. У «қуёш чиқишидан ботгунгача бўлган вақт» ни англатади. Бу ерда мазкур маъно эмас, балки мутлоқ замон, яъни қиёмат куни ирода қилинмоқда. У куннинг миқдори одамлар ҳисобига кўра, эллик минг йилга тенгдир.
Бандалар охират куни Аллоҳ таолонинг азаматидан қўрқиб, иззати олдида бўйин эгиб, савобидан умид қилиб, азобидан қалблари хавотирга тушиб, У Зотнинг марҳаматига муштоқ бўлиб турадилар. Зеро, бу кунда Аллоҳнинг ҳукмидан ўзга ҳукм ўтмайди, Ундан бошқаси бандаларга меҳрибонлик ҳам қилолмайди.
Ҳассос китобхонлардан баъзилари: «Нима сабабдан бу ерда айнан «ҳисоб кунининг Подшоҳи», деб хосланмоқда. Ахир, Аллоҳ бошқа кунларнинг ҳам Подшоҳи-ку?» деб савол қилишлари эҳтимолдан холи эмас. Бунга жавобимиз шуки, ҳақиқатан, Аллоҳ таоло барча замонларнинг, хусусан, ҳар бир куннинг Ёлғиз Эгаси, Подшоҳидир. Аммо фақат қиёматдагина Аллоҳнинг мутлоқ Подшоҳлиги, Ҳокимлиги зоҳир бўлади. Бу ишда Унга ҳеч ким шерикчилик қила олмайди. Дунёда бўлганлари эса завол топади, имкониятдан маҳрум бўлиб, ҳеч нарса қилолмай қолади.
Ҳисоб куни бўлмиш қиёматга, унинг содир бўлишига иймон келтириш иймоннинг бир бўлаги саналади. Қуръони Каримнинг қайси оятида Аллоҳга иймон келтириш ҳақида гап кетса, унинг кетидан охират кунига ишониш зикр қилинади. Шу сабаб мўмин банда охират кунига ҳеч қандай шак-шубҳасиз иймон келтириши лозим.
Макка мушриклари бу дунёни, Еру осмонни Аллоҳ таоло яратганига иймон келтиришганди. Лекин улар ўлгандан кейин қайта тирилиб, ҳисоб беришни инкор этишди, Аллоҳга ботил илоҳларни шерик қилишди. Мана шу сабаб улар мушрик бўлишди.
Мутоффифун сурасида ҳисоб кунига кимлар иймон келтирмаслиги айтилган:
«У кунда (ўша кунни)<