A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримнинг таржимаси
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Ислом уламолари Қуръонни бир араб қабиласи тилидан иккинчи бир араб қабиласи тилига − шевасига таржима қилишни ман этганлар. Бунинг сабаби қуйидагичадир. Қуръон таржимаси икки хил бўлади.

Биринчиси − сўзма-сўз таржима, яъни Каломни бир тилдан иккинчи тилга, назм ва тартибини, асл маънонинг сақланишини риоя қилган ҳолда ўгириш.
Қуръоннинг сўзма-сўз таржимаси ҳам икки усулда бажарилади. Биринчи усул − «таржима бил-мисл», яъни «аслига ўхшаш таржима» дейилади. Бунда оятларнинг ҳар бир сўзи баробарига бошқа луғат сўзлари қўйилади, оятларнинг ва ундаги сўзларнинг назм ва тартиби ўзгармайди. Ҳаттоки асл матндан билиниб турган балоғат ва фасоҳат ҳам ўзгармагандек туюлади. Лекин бу Аллоҳнинг каломига нисбатан мумкин эмасдир. Чунки  Қуръоннинг нозил бўлиши икки сабабдандир.
Биринчиси, Қуръон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларини тасдиқ этувчи аломат бўлиб, биринчи мўъжизадир. Бутун инсонлар ва жинлар бирлашганда ҳам унинг битта сурасига ўхшаш сурани келтиришга ожиздирлар. Қуръони Карим ғайбдан хабар бериш, ўзгармас шариат аҳкомларини баён қилиш сингари инсоннинг қўлидан келмайдиган мўъжизавий хусусиятга эга бўлиш билан бирга, унинг ҳар бир оятида мақомга мос шундай балоғатлар мавжудки, бу хусусиятлар араб тилидан бошқа тилга ўтганда ўз-ўзидан йўқолади.
Иккинчиси, Қуръон одамларни дунёда ҳам, охиратда ҳам манфаатли бўлган амалларга ҳидоят қилади. Бунинг учун Қуръони Каримнинг аҳкомларидан истинбот қилиш ва ундан йўл-йўриқ олиб, амал қилиш лозим бўлади. Қуръоннинг баъзи оятларидан ҳамма ҳам тушуниб фойдаланиши мумкин. Бу оятларни сўзма-сўз таржмма қилиш ҳам мумкин. Аммо  Қуръонда шундай оятлар борки, унинг маъноларини мужтаҳид олимларгина тушуниши ва фойдаланиши мумкин. Бу мураккаб маъноли оятларнинг таржимаси айни Қуръон ояти бўлолмайди. «Аслига ўхшаш» таржима баъзи оятларнинг маъносини беролса ҳам, мураккаб маъноли оятларнинг маъносини очиб беролмайди. Демакки, оятнинг илоҳийлик хусусияти йўқолади[1].

Юқоридаги сўзларни хулоса қилинса, Қуръоннинг сўзма-сўз таржимаси унинг муқаддас аслияти ўрнини босолмайди.

Иккинчи усул − «таржима биғайрил мисл», яъни «аслига ўхшамаган таржима» дейилади. Бунда таржимон Қуръон назмига эътибор қилмаган ҳолда, тоқати етганча оятлар мазмунини бошқа тилга ўгириб беради. Бу каби таржима инсон сўзида мумкин бўлса ҳам, Аллоҳнинг Каломида мумкин эмас, чунки  Қуръоннинг   назми бузилади ва ҳурмати кетиб қолади.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Қуръоннинг маъновий таржимаси унинг оятларини бошқа тилда шархлаб, маъноларини баён қилиб беришдир. Бундай таржимада оятларнинг тартиби ва мурод бўлган маъноларининг мукаммаллиги шарт қилинмайди. Сўзма-сўз таржима билан маъновий таржиманинг фарқини қуйидаги оятнинг мисолида кўришимиз мумкин:

Ушбу оятни сўзма-сўз таржима қилинса, ундан ирода қилинган маъно чиқмайди. Аксинча, «Қўлингни бўйнингга боғлаб қўйма ва уни жуда узун қилиб чўзма», деган ноаниқ маъно чиқади. Агар ушбу оятни маъновий таржима қилинса, «Бахиллик қилиб қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг, исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!» деган тушунарли маъно келиб чиқади.

Ислом уламолари, кимки аҳли тафсир бўлса, Қуръони Каримни тафсир қилиш учун зарур илмлар соҳиби бўлса, тафсир қилиши мумкин эканлигига иттифоқ қилганлар. Мана шу иттифоқ қилинган муфассирлар қаторига Қуръонни бошқа тилга таржима қилувчилар ҳам киради. Чунки тафсир қилувчилар ҳам, маъновий таржима қилувчилар ҳам оятларнинг тартибини бузмасдан, бирор калиманинг ўрнини ўзгартирмасдан Аллоҳнинг муродини инсонларга етказадилар.

Лекин тафсир билан маъновий таржиманинг алоҳида фарқли жиҳатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Биринчи фарқи тафсир тили Қуръоннинг асл тили эканлиги, маъновий таржима эса Қуръон тилидан бошқа тилда бўлишидир. Иккинчи жиҳати эса тафсирни мутолаа қилувчи одам Қуръон матни тилини ҳам тушунади. Агар тафсирда хатоликка йўл қўйилган бўлса, ундан дарҳол огоҳ бўлади. Маъновий таржимани мутолаа қилувчи одам эса кўпинча Қуръон матни тилини билмаслиги, натижада хато бўлса ҳам, таржимага қатъий ишониши мумкин.

Маъновий таржиманинг шартларга келсак, Қуръони Каримнинг тафсири ҳам, маъновий таржимаси ҳам умматга фарз қилинган илмлардандир. Шу илмлар воситаси билан араб тилини биладиган ва билмайдиган турли миллат мусулмонларига Қуръони Карим аҳкомлари етказилади. Шундай экан, маъновий таржима билан шуғулланувчилар учун бир неча шартлар мавжуддир. Улар қуйидагилар:

1.  Маъновий таржима қилишда ҳам таржимон тафсир учун зарур бўлган барча илмларни, жумладан, Пайғамбар ҳадисларини, араб тили илмларини, шариати исломияда муқаррар бўлган усулларни   мукаммал билиши   шартдир. Шу билан бирга, араб тилидаги тафсирлардан бирини ҳам кўз олдига қўйиб, ундан ҳам истифода этиши керак.

2.  Мутаржим Қуръон келтирган ақийдага мухолиф бўлмаслиги керак. Акс ҳолда Қуръон оятларини ўзининг фосид эътиқодига мослаб таржима қилади ва унинг таржимасидан фойдаланувчи кўплаб мусулмонлар эътиқодининг бузилишига сабаб бўлади.

3.  Мутаржим Қуръон тилига ҳам, уни ўгирмоқчи бўлган тилга ҳам олим бўлиши керак.

4.  Аввал Қуръонни ёзсин, кейин тафсирини, ундан кейин маънавий таржимасини баён қилсин. Шунда уни ўқиган киши сўзма-сўз таржимамикин, деган шубҳага бормайди[3]. Ҳар бир таржимон мазкур шартларга амал қилса, унинг тафсири барча айблардан холи бўлади.

 


[1] Раҳматуллоҳ қори Обидов. «Қуръон ва тафсир илмлари», Т. «ТИУ», 2003. 124-б.

[2] Ал-Исро, 29.

[3] Раҳматуллоҳ қори Обидов. «Қуръон ва тафсир илмлари», Т. «ТИУ», 2003. 127-б.