A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Аллоҳнинг йигитларга ёрдами
PDF Босма E-mail

Ушбу мақолада баён қилинган мавзуни тўлиқ тушуниш учун Қуръони Каримнинг Қаҳф сурасининг маънолар таржимаси билан танишиб чиқиш тавсия этилади.

وَتَرَى الشَّمْسَ إِذَا طَلَعَت تَّزَاوَرُ عَن كَهْفِهِمْ ذَاتَ الْيَمِينِ وَإِذَا غَرَبَت تَّقْرِضُهُمْ ذَاتَ الشِّمَالِ وَهُمْ فِي فَجْوَةٍ مِّنْهُ ذَلِكَ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ مَن يَهْدِ اللَّهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِ وَمَن يُضْلِلْ فَلَن تَجِدَ لَهُ وَلِيّاً مُّرْشِداً

Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса  чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан. (Қаҳф сураси, 17-оят)

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонинг мўмин йигитларга қандай усулда ёрдам бергани баён қилинади. Бу оятни ўрганиб, Аллоҳ таолонинг ёрдами қандай мукаммал ва ажойиб бўлиши, биз кутган-кутмаган жойдан келиши мумкинлигини ўрганиб оламиз.
Қуръони Каримнинг Қаҳф сурасида қиссаси зикр қилинган бу йигитлар оддий мўминлар бўлиб, пайғамбар ҳам, авлиё ҳам эмас эдилар. Улар, худди бизнинг давримиздек, ораларида пайғамбар ҳаёт бўлмаган даврда яшаган эдилар. Атрофидаги барча одамлар залолат ва адашувга кетган даврда улар ўз иймонларини сақлаш ҳаракатида эдилар. Ён-атрофидаги барча одамлар эса уларга душманлик кайфиятида эди. Ўзларининг соф ақийдалари туфайли одамларнинг тазйиқидан қочиб, мана шу зикр қилинган ғорда паноҳ топишга мажбур бўлган эдилар.
Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар (Қаҳф сураси, 10-оят).  Аллоҳ таоло Роббиларига иймон келтирган бу йигитларнинг дуоларини ижобат қилиб, уларга ҳидоятни берди. Ҳидоят эса  уларга ўзлари кутмаган кўринишда берилди.
Эътибор қиладиган бўлсангиз, Аллоҳ таоло уларни Қуръони Каримда дин пешволари ёки авлиёлар эмас, балки оддий, сиз билан бизга ўхшаган йигитлар деб таништирди. Шунга қарамай, Аллоҳ таоло уларнинг дуоларини ижобат қилди.   innahum fit'yatun - Албатта, улар йигитлардир, дейилади суранинг аввалида. Аллоҳнинг марҳаматининг чексизлигини қарангки, Аллоҳ таоло бизга номалум вақтда ва номалум шаҳарда яшаган оддий йигитларнинг Аллоҳга иймон келтиргани ва У Зотга ишониб қилган дуолари туфайли, уларнинг дуоларини ижобат қилди. Уларга ҳидоят бериб, уларнинг ишини тўғирлади. Ҳамда  Қуръони Каримда эслатиш орқали бу оддий йигитларни улуғлади. Ўзларидан кейинги барча инсониятнинг ибрат олиши учун эса ибрат қилди. Субҳаналлоҳ!
Қуръони Каримнинг мана шу оятини ўқиб, тафаккур қилиб, ушбу қиссада баён қилинган йигитлар билан ўзингизни солиштириб кўринг. Шунда  Аллоҳ таоло ҳақиқатдан ҳам дуоларингизни  ижобат қилишига ва Ўз ҳузуридан нусрат беришига бўлган иймонингиз янада зиёда бўлади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг ёрдами ўзингиз ҳеч ўйлаб кўрмаган, ҳаёлингизга келмаган кўринишда келишини билиб оласиз.
Хуллас, қисса қаҳрамонлари бўлган бу йигитлар ғорга беркинишди.  Ғорда паноҳ топишнинг ажойиб тарафи нимада? Қуръони Каримда ушбу йигитлар ғорда узоқ муддат ҳеч нарсани эшитмай, ташқи оламдан узилиб ухлаб қолгани айтилади. Бу ҳақда Қаҳф сурасида батафсил баён қилинган. Мана шу уйқу вақтида эгиш, букиш, айланиб ўтиш маъноларини беради.  Субҳда ғордаги йигитлар учун қуёшнинг нури ана шундай букилди. 
wa-idhā gharabat – (қуёш) ботганда эса  taqriḍuhum – уларга қарз берди. «Қарз берди»                                                                                                                                                        деб таржима қилинган ушбу сўз араб тилида «яхшилик қилди» деган маънони ҳам билдиради.  Шундай қилиб, қуёш ботаётганда йигитларга яхшилик қилиб, dhāta l-shimāli, −  чап томонидан қийиб ўтди. Оятнинг давомида, wahum fī fajwatin min'hu – улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар, дейилади. Аллоҳнинг мўъжизасини қаранг! Йигитлар ғорнинг кенг жойида ётган эдилар, очиқ жойга эса қуёшнинг тури тушиб, қиздириши керак эди. Аммо  Аллоҳ таоло қуёшнинг нурларининг эгилиб, уларни четлаб ўтишини ирода қилди. Субҳаналлоҳ!
dhālika min āyāti l-lahi - Ана шу ҳам Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидандир. man yahdi l-lahu fahuwa l-muh'tadi - Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. waman yuḍ'lil falan tajida lahu waliyyan mur'shidan - Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан.
Аллоҳнинг ёрдамини қаранг! Аллоҳ таоло уларни нафақат одамларнинг тазйиқидан, балки  қуёшнинг нуридан ҳам паноҳ қилди.  Аллоҳ кимга ёрдам берса, ўша ёрдам топувчидир. Аллоҳ кимни ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топувчидир.  Кимни адаштирса, ҳеч ким уни тўғри йўлга бошлай олмас.
Аллоҳ ҳидоятга бошласа деганида фақат қалбдаги иймоннинг мустаҳкам бўлиши тушунилиши керак эмас. Қаҳфдаги йигитлар ҳам Аллоҳдан раҳмат сўраб ўз ишларини тўғрилашини сўрадилар. Аллоҳ таоло аввал уларнинг қалбларини мустаҳкамлади, сўнг ғорда узоқ муддат ухлаб ётганларида эса   гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турди (18-оят). Аллоҳ таоло уларнинг уйқусида ҳам уларнинг ишини тўғирлаб турди, узоқ уйқуда уларнинг ёнбошлари эзилиб қолмасин учун ўз вақтида ўгириб турди.  Маълум муддат ўнг тараф билан, маълум муддат чап тараф билан ётишини таъминлади.  Аллоҳнинг ҳидояти, ишингизни тўғирлаши − мана шу! Сиз агар унга иймон келтирсангиз, хатто уйқунгизда ҳам сизнинг ишингизни тўғри бўлишига ёрдам беради.
Ушбу оятда жуда улкан мўъжиза бор, ибрат бор. Йигитлар Аллоҳга юзланганларида, бутун дунё уларга тобеъ бўлди. Улар Аллоҳга бўйсунганлари сабабидан, табиат қонунлари уларга бўйсунди. Қандай мўъжиза!
Ўзингизни ҳақир санаманг! Аллоҳга иймон келтирган, унга бўйсунган бугунги ёш йигитларнинг қиссаси келтирилган ғордаги йигитлардан фарқлари йўқ. Аллоҳга дуо қилинг! Ёрдам сўранг! Агар ҳақиқатдан Аллоҳга дуо қилиб ишингизни тўғрилашини сўрасангиз, Аллоҳ таоло сиз кутмаган кўринишда зиёдаси билан ҳидоят беради, иншааллоҳ!

Саййид таржимаси