A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Абул - Фидо Ибн Касир Тафсирул - Қуръонил - азим
PDF Босма E-mail
Ад-Довудий «Табақотул-муфассирин» китобида шундай ёзади: «Ибн Касир олимлар ва ҳофизларнинг улуғларидан, муфассирларнинг суянчиғи эди. Имом Аз-Заҳабийнинг вафотидан кейин Ибн Касир Дамашқдаги «Уммус-Солиҳ» тафсир мактабига, Имом Ас-Сабукийдан кейин эса «Ал-Ҳадис ал-Ашрафийя» мактабига Шайх(мудир) бўлган. Кейин эса ҳибс қилинган. Ибн Касир 774 ҳижрий йилда Дамашқда вафот этди ва «Мақбараи Суфийя»га устози Ибн Таймийянинг ёнига дафн этилган.
Муфассирнинг тўлиқ номи Ал-Имом ал-Жалил ал-Ҳофиз Имодуддин Абул-Фидо Исмоил ибн Амр ибн Касир ибн Завъ ибн Касир ибн Заръ ал-Басрий ад-Дамашқий ал-фақиҳ аш-Шофеий бўлиб, етти юзинчи ҳижрий йилда Басрада таваллуд топган.
Етти ёшли Исмоил отаси вафот этгандан кейин акаси билан Дамашққа келди. Дамашқда Ибн Аш-Шаҳна, Ал-Омадий, Ибн Асокир ва бошқа улуғ олимлар ҳузурида дарс олди. Шунингдек, Ал-Маззий номли олимни этагидан маҳкам ушлади, уиинг ҳузурида «Таҳзибул-камол» номли китобни ўқиди, устознинг марҳамати билан унинг қизига уйланди. Кейин Ибн Таймийя ҳузурида таълим ола бошлади. Ибн Қозий Шаҳба «Фий табақот» китобида ёзишича, Ибн Касир Ибн Таймийяга шу қадар берилиб кетдики, унинг тарафидан бошқа олимлар билан тортишадиган бўлди, Ибн Таймийя фикрларининг, деярли, барчасига тобеъ бўлди, талоқ масаласида унинг раъйи билан фатво беришга ўтди. Натижада  Ибн Таймийя сабабидан бироз имтиҳонга учради ва озорланди.
Ад-Довудий «Табақотул-муфассирин» китобида шундай ёзади: «Ибн Касир олимлар ва ҳофизларнинг улуғларидан, муфассирларнинг суянчиғи эди. Имом Аз-Заҳабийнинг вафотидан кейин Ибн Касир Дамашқдаги «Уммус-Солиҳ» тафсир мактабига, Имом Ас-Сабукийдан кейин эса «Ал-Ҳадис ал-Ашрафийя» мактабига Шайх(мудир) бўлган. Кейин эса ҳибс қилинган. Ибн Касир 774 ҳижрий йилда Дамашқда вафот этди ва «Мақбараи Суфийя»га устози Ибн Таймийянинг ёнига дафн этилган.
Ибн Касир бениҳоя илмга эга эди. Шунинг учун кўп олимлар унга турли масалаларда, хусусан, тафсир, ҳадис ва тарих бўйича мурожаат қилардилар. Ибн Ҳажарнинг ёзишича, Ибн Касир мутолаа пайтида ҳадисларнинг матнларини ва ровийларини ёд оларди. Тафсир илмини жам қилган, аҳкомлар ҳақида китоб ёзишни бошлаган, лекин ниҳоясига етмай қолган эди. Тарих илми бўйича «Ал-Бидоя ван-Ниҳоя» номли китоб ёзган, шофеий олимларининг табақотини тузган, Имом Ал-Бухорийнинг «Саҳиҳ»ига шарҳ бошлаган.
Унинг ёзган асарлари ҳаётлик пайтидаёқ турли шаҳарларга тарқалган эди, вафотидан кейин ҳам халқ ундан истифода этмокда. Ибн Касир ҳадис илми тараққиёти учун жонфидо бўлган муҳаддислар қаторида бўлмаса ҳам, фақиҳ олимларнинг муҳаддисидир. Шунга қарамай, Ибн Касир Ибн Салоҳнииг ҳадис китобини мухтасар қилган ва унинг анча фойдали жиҳатлари мавжуд.
Имом аз-Заҳабий «Ал-Муъжам ал-мухтас» китобида шундай ёзган: «Ибн Касир улуғ муфтий, ўткир фақиҳ, билимдон муҳаддис, наққол (нақл қилувчи) муфассир, унинг жуда кўп асарлари мавжуд». Худди шундай таърифлар «Шазаротуз-заҳаб» китоби муаллифи Ибн Ҳабиб, унинг шогирди Ибн Ҳажжий томонидон ҳам берилган.
Ибн Касирнинг илми унинг тафсирини, тарихини ўқиган ҳар бир толибга ёрқин намоён бўлади. Тафсирлар ичида ва тарих китоблари ичида унинг асарлари энг яхши асарлардан бири деб тан олинган.
Ибн Касирнинг «Тафсирул-Қуръонил-азим» китоби Ибн Жарир Ат-Табарийнинг тафсиридан кейинги энг мўътабар асардир. Унда муаллиф Қуръон оятларини салаф олимлари ривоятларига асосланиб тафсир қилган. Оятнинг мазмунини изоҳлашда аввал оятларнинг ўзига, кейин санади мукаммал бўлган ҳадисларга ва ривоятларга суянади. Оят мазмунини янада очиб бериш учун ўз мулоҳазасини ҳам айтади.
Ибн Касирнинг тафсири аввал Ал-Бағавийнинг «Маъолимут-Танзил» номли тафсири билан бирга, кейин эса ўзини тўрт жилдли, катта ҳажмли китоб шаклида 1969 йил Байрутда нашр этилган. 1992 йилда Истамбулда саккиз жилдли ҳолда босилиб чиққан.
Ибн Касир тафсири Макка шаҳридаги «Малик Абдулазиз университети»нинг куллияси устози Муҳаммад Алий Ас-Собуний томонидан мухтасар қилинган ва 1986 йилда Байрутнинг «Дорул-қалам» нашриётида уч жилдли китоб шаклида нашр этилган.
Ибн Касирнинг тафсири Қуръони Карим ва унинг тафсирига боғлиқ масалалар баён қилинган жуда узун муқаддима билан бошланади. Муаллиф муқаддимада баён этган маълумотлар устози Ибн Таймийянинг сўзлари бўлиб, «Усули тафсир» китобининг муқаддимасидан олинган.
Ибн Касирнинг тафсир услуби шундайки, у бир оятни келтириб, унинг маъносини жуда содда тил билан тушунтиради. Агар имкони бўлса, шу оятнинг мазмунини тасдикдовчи ёки тўлдирувчи бошқа оятларни ҳам келтириб, улардан чиққан умумий маънони баён қилади. Ибн Касирнинг бу тафсири турли сураларда келган бир хил маъноли оятларнинг бир жойга йиғилиши сабабли феҳрастлик вазифасини бажариши билан ҳам қимматлидир.
Ибн Касир оятнинг мазмунига мувофиқ барча оятларни келтиргандан кейин  шу мазмунга мувофиқ ҳадисларни ҳам ровийлар санади билан ривоят қилади. Ҳадислардан қайси бирига эҳтиёж бор, қайсинисига йўқ − уларга ҳам аниқлик қиритади. Кейин саҳобалардан, тобеинлардан ва салаф уламоларидан эшитган гапларини қўшади. Баъзи қавлларни таржиҳ қилади, баъзисига эътироз билдиради, баъзи ровийларнинг саҳиҳлигини таъкидласа, баъзиларини заифликка нисбат беради. Бундай тахлил Ибн Касирнинг ҳадис илми ва ровийлар ҳакида юқори даража илмга эга эканлигини кўрсатади.
Тафсирнинг кўп жойларида Ибн Жарирдан, Ибн Абий Ҳотимдан, Ибн Атийя ва бошқа муфассирлардан ҳам нақл қилинган.
Иби Жарир тафсирининг яна бир муҳим жиҳати, унда исроилий ривоятлардан сақланишга чақирилганидир. Шу билан бирга, баъзи ривоятларни келтирилса ҳам, унинг мункар эканлигини алоҳида таъкидланади. Масалан: «Эсланг, Мусо ўз қавмига: «Аллох, сизларга (бир) сигир сўйишликни буюрди» (Бақара, 67), ояти каримасининг тафсирида Аллоҳ таоло тарафидан яҳудийларга сўйишлик учун буюрилган махсус сигирнинг таърифини, у сигир яҳудийлардан ота-онасининг дуосини олган биргина одамнинг уйида мавжуд бўлиб, жуда катта маблағ эвазига сотгани ҳақидаги узундан-узун ривоятларни батафсил келтириб, охирида шундай хулоса қилади: «Бу қиссалар Убайда, Абул Олия ва Саддийлардан ривоят қилинган бўлиб, ўзаро ихтилофлар жуда кўп. Кўриниб турибдики, ҳамма ривоятлар Баний Исроил китобларидан олинган. Уларни нақл қилиш мумкин, аммо рост ҳам, ёлғон ҳам дейилмайди. Шунинг учун ҳақиқатга мос тушадиганига эътимод қилинади, мос тушмайдигани ташланади».
Шунингдек, Ибн Касир фиқҳий масалалар тортишувига ҳам ўз тафсиридан катта ўрин берган, Аҳком оятларининг тафсирида уламоларнинг далиллари ва ҳужжатларини батафсил келтирган. Масалан: «Бас, сизлардан ким бу ойда(Рамазон) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир» (Бақара, 185.) ояти каримасининг тафсирида Рамазон рўзасига тааллуқли бўлган тўрт масалани ва бу масалаларнинг тасдиқловчиси бўлган олимларшнинг далилларини ҳам келтирган. Хулоса  қилиб айтганда, Ибн Касирнинг тафсири нақлий тафсирларнинг орасида энг ихшиси эканлигига муфассир олимлар гувоҳлик берганлар. Ҳатто Имом ас-Суютий «Тазкиратул-ҳуффоз» китобининг иловасида, Аз -Зарқоний «Шарҳул-мавоҳиб» китобида: «Ибн Касир тафсирига ўхшаш тафсир бошқа яратилмаган», деб баҳо берганлар.