A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ишора билан қилинган тафсир
PDF Босма E-mail

Бу тафсир турининг таърифини муфассир уламоларимиз шундай беришади: «Қуръон оятларининг зоҳирий маъноларидан бошқа, баъзан эса умуман муҳолиф маъноларни бериш». Бундай тафсир қилганлар Аллоҳ таоло томонидан берилган ладуний илм туфайли оятларга маъно берадилар. Аммо бунинг ҳам маълум шартлари бор, бўлмаса ғайрати етган киши салла-чопон кийиб, Қуръонга истаганча маъно беравериши ҳеч гап эмас, шундай масъулиятдан бундай азизларимизни эҳтиёт қилиш мақсадида ҳақиқий илм эгалари, муфассирларимиз чуқур илм ва мулоҳазалар асосида керакли шартлар, қоидаларни ишлаб чиқдилар, улар қисқача ўз навбатида келтирилади. Ҳақиқий ладуний илми бор кишилар эса қалб кўзи узоқ йиллар давомида Аллоҳ таолонинг йўлида илм, амал, ихлос ва тақво билан мусулмонларга ва умумий башариятга хизмат қилганликлари учун  очилган кишилардир. Улар ҳақиқий Аллоҳ таолонинг яқин дўстлари, ёрдамчиларидир. Бундай даражага етишиш учун юқорида айтилганидек Аллоҳ таолога ихлос, тақво, динда собит қадам, ибодатда мустаҳкам, аксар кундузларни рўза, кечаларнинг бирор қисмини қиёмда ўтказиш лозим.

Маълумки, шариат зоҳирида кўриниб турган нарсага биноан ҳукм қилади ёки фатво чиқаради. Фалончи савоб қиляпти дейишлик учун савоб ишни қилаётганлигини кўриш лозим, гуноҳкорлигини исботлаш учун эса гуноҳ устида, баъзан гувоҳлар билан ушлаш керак бўлади. Шунинг учун ҳам баъзи уламоларимиз ишора билан тафсир қилиш ножоиздир дейишган.

Аммо аслида бу тафсир туридан маълум шартларга мувофиқ фойдаланиш мумкин. Энг биринчи шарт, оятнинг аслий маъносини илмий чуқур билишлик, яъни араб тили қоидалари, услублари, эътиқод масалалари, Қуръон ичидаги бўлган илмларни, фиқҳий қонунларни мустаҳкам билиш лозим. Ушбу илмларга эга бўлган муфассир маълум оятга тўғри маъно бера олади. Ишора билан тафсир қилмоқчи бўлган муфассирга эса улардан четга чиқиши мумкин бўлмайди, яъни оятнинг ботиний маъноси зоҳирийга мувофиқ келишлиги лозим.

Иккинчидан, оятга ишоравий маъно берилган бўлса, фақат шу, бундан бошқа маъноси йўқ дейилишига лойиқ бўлмаслиги керак.

Учинчидан, оятнинг бирор сўзига мақсадидан жуда узоқ бўлган маъно берилмаслиги керак, чунки бундан келиб чиқиб оятнинг умумий маъноси ҳам мақсаддан йироқ бўлиши хавфи бор.

Тўртинчидан, берилган маъно шариат ва ақл доираларига сиғиши шартдир.

Бешинчи шарт, одамлар эшитганларида ёки ўқиганларида фаҳмларига енгил келадиган, тезда тушуниб оладиган қилиб келтиришлик.

Мана бу шартларга риоя қилинса, ишора билан қилинган тафсир тафсир бўлади.

Ишора билан қилинган тафсир мисолида Наср сурасини келтирилади, унда Аллоҳ таоло, Пайғамбари алайҳи саломга: «Раббингни мақтовлар билан номини поклагин (тасбеҳ айтгин) ва истиғфор қилгин, дарҳақиқат, У Зот тавбаларни қабул қилувчидир», дейилган. Шу оятга ёшлари катта саҳобалар бир-бирига ўхшаш тафсир бераётганларида ёш Ибни Аббос буткул бошқа маъно берганлар, айтдиларки: «Бу оят жаноб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг вафотлари яқинлашганлигидан ишора эди», буни эшитган саҳобалар дарров ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан сўраганларида: «Эй (Ибни Аббос), мен ҳам сен айтган маънодан бошқасини билмайман» дедилар.

Шуни ҳужжат қилиб баъзи олимлар, ишора билан тафсир қилса бўлаверади дейдилар. Аммо бошқалари эса бундай тафсирдан ман қиладилар.

Тафсирларда турли ривоятлар келтирилганда нима қилайлик, бири  бундай тафсир бўлади, бошқаси бўлмайди деса, биз нима йўл тутамиз, тафсир қилинган оятларни қабул қиламизми? деган  саволга, алломаи Суютий ўзларининг «Итқон» деб номлаган китобларида Ибни Атонинг сўзларини келтирадилар, биз бу кишининг айтганларини эса иқтибос қилиб жавоб тариқасида келтирамиз: «Бу (ишоравий) тафсир турида оятларга келтирилган маънолар аслий зоҳирий маъноларни ўзгартириб, янги, зоҳирий маъноларни кашф қилиш дегани эмас. Оятларнинг зоҳирий маънолари маълум ва тушунарли. Ҳамма нарсанинг ташқи ва ичи бўлгани каби уларнинг ҳам ички, ботиний маънолари бор, уларни эса қалб кўзи очилган кишилар тушунадилар. Ишора билан тафсир қилганлар зоҳирий маънодан ташқари чиқиб бундан бошқа маъно йўқ, деб даъво қилмаяптилар, балки зоҳирини зоҳир деб, ботинини эса тушунганларича айтяптилар».

Бу тафсир турига дахлдор тафсир китоблари:

1. Муҳиюддин ибн Арабийнинг «Тафсир Ибн Арабий».

2. Шиҳабуддин Муҳаммад ал-Олусининг «Руҳул-Маъаний» (Тафсирул-Олусий).

Демак, бу маълумотлардан келиб чиқиб тафсирларнинг, асосан, биринчи икки туридан фойдаланиш ишончлироқ эканлиги келиб чиқади.