Шайха Умму Саъд | ||||
|
Сурат соҳибаси ким эканини биласизми? Унинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга туташган санади энг қисқа санадлардан бўлиб, санадда бор-йўғи йигирма еттита ровий бор. Шайха қироат илмида ўз замонасининг энг машҳур олимларидан эди. Унинг илмидан Искандариянинг барча уламолари бевосита ёки билвосита баҳра олишди. Қуръон аҳллари турли Ислом юртларидан, масалан, Саудия, Покистон, Судан, Фаластин, Лубнон, Чат ва Афғонистон каби мамлакатлардан келиб унда Қуръон ўқиб ўтказишди.
|