У Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушида кўрган: Пайғамбар (алайҳиссалом) унга: «Нега хафа кўринасан?» дебдилар. У: «Болам касал, аҳволи оғир», дебди. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дебдилар: «Шифо оятларини ўқимадингми? «... ҳамда мўминлар қавми сийналарига шифо берадир» (Тавба сураси, 14-оят), «диллардаги нарса(ширк ва бошқа иллатлар)га шифо» (Юнус сураси, 57-оят), «Қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир» (Наҳл сураси, 69-оят), «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур» (Исро сураси, 82-оят), «Касал бўлганимда Унинг Ўзи менга шифо берур» (Шуаро сураси, 80-оят), «Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир» (Фуссилат сураси, 44-оят). Шайх мана шу оятларни боласига уч маротаба ўқиган эди, Аллоҳнинг изни билан тузалиб кетди.
|