Муҳаммад ибн Маккий Жузайний | ||||
|
Ибн Жазарий: «Муҳаммад ибн Маккий ибн Муҳаммад ибн Ҳомид Абу Абдуллоҳ Жузайний Шофиий. Менга юборган таклифномасида исмини ўз қўли билан шундай ёзган эди. Бироқ у шиалар шайхи ва шу мазҳаб мужтаҳиди бўлган. 720 йили туғилган. Ироққа сафар қилиб, ибн Мутоҳҳир ва бошқалардан илм олган. Қироатларни Ибн Мўминнинг асҳобларига ўқиб берган. У фиқҳ, наҳв ва қироат имоми. Анча муддат менга ҳамроҳ бўлган. Мен ундан суннатга хилоф бирор нарса эшитмаганман. Шундай бўлса-да, унинг баъзи фикрлари сабабли унга қарши ҳужжат қоим бўлган. Дамашқда у сабабли мажлис уюштирилди, унинг аҳли сунна мазҳабида эканига ҳукм қилиш учун ҳаракатлар бўлди, бироқ ҳукм қилинмади. Натижада иши моликийларга топширилди ва қатл қилиниши буюрилди. Сўнг Дамашқ қалъаси остида қатл этилди. Мен бу пайтда Мисрда эдим». |