Абу Муҳаммад Харот | ||||
|
Соҳибимиз Абулмаъолий Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Хатибнинг менга хабар беришича, у киши Абу Муҳаммаднинг вафотидан сўнг уни тушларида юзлари сарғайган ҳолда кўрган экан. Ҳолини сўраганида у зот: «Яхши, лекин бир оят ҳақида сўралганимда жунуб ҳолимда жавоб берганим сабабли менга нима бўлганини сўрамагин», дебдилар. Ибн Хатиб: «У зот оятни айтган эдилар, бироқ мен унутдим», деди. |