Ибн Имом | ||||
|
Унинг ўғли Муҳиддин Иброҳим менга хабар бериб, деди: «Отам вақф ва ибтидо ҳақида китоб ёзди. Шунда қироат талабалари шоҳ Носир Муҳаммад ибн Қаловунга шикоят қилиб: «У ўзи билмаган нарсаси ҳақида китоб ёзибди», дейишди. Султон китобни олиб, кўздан кечириб чиқиши учун шайх Абу Ҳайёнга юборди. Абу Ҳайён: «Бу китобга яхши назар билан эмас, балки танқидий ёндашган эдим, қайта қараб, бу бобда ёзилган китобларнинг энг гўзали деб билдим. Аллоҳ таоло унинг муаллифини улуғ мукофот ила мукофотласин», дедилар. У зот 745 йили рабиъул аввал ойининг йигирманчи куни Қоҳирада вафот этганлар. |