Абу Осим Зарир | ||||
|
Осим Зарқондан ривоят қилишича, бир киши Абдуллоҳ ибн Масъудга Тоҳо сурасини ўқиб берди. У сура бошидаги Тоҳо сўзини шу шаклда ўқиб берган эди, Ибн Масъуд уни «Тиҳи» шаклида ўқидилар. Шогирд ҳам шу шаклда қайтарди. Ибн Масъуд яна қайта ўша шаклда ўқидилар ва: «Расулуллоҳ менга шу шаклда ўргатганлар, Жаброил (алайҳиссалом) ҳам у Зотга шу шаклда нозил қилган», деди. |