Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий | ||||
|
Устозлар ва улардан бошқа бир қанча кишилар имом Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий (раҳматуллоҳи алайҳи) ҳақларида бир воқеани айтиб беришди: У киши тажвид илмида устоз эдилар. Бир куни бомдод намозида «Ва қушларни текширди-да: «Нега ҳудҳудни кўрмаётирман? Ёки у ғойиблардан бўлдими?!» оятини ўқиди. Устоз ушбу оятни бир неча бор такрорлади. Шунда бир қуш келиб, устоз бошига қўнди-да, қироатларини охиригача эшитди. Одамлар қарашса, у қуш ҳудҳуд (сассиқпопишак) экан. |