Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) | ||||
|
Абдуллоҳ ибн Бурайдадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Бир киши Ибн Аббосни (розияллоҳу анҳу) ҳақорат қилган эди, у зот: «Менда уч хислат бор бўлса-да, нима учун ҳақорат қиласан? Мен ҳаргиз унга ҳукм сўраб боришни ўзимга лозим деб билмасам-да, адолат қиладиган мусулмон ҳокимларга қулоқ тутаман ва бу ишга хурсанд бўламан. Мусулмон диёрларидан бирига ёмғир ёғса, гарчи у ерда менинг молларим бўлмаса-да, хурсанд бўламан. Мен Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оятни билсам, бошқалар ҳам шуни билишларини яхши кўраман», дедилар». |