Араб Амирликларида рамазон ойида энг зўр Қуръон тартили мусобақаси бўлиб ўтади | ||||
|
Муборак рамазон ойи оқшомларида Араб Амирликлари Абу Заби шаҳар амфитеатрининг залида энг зўр Қуръон тартили мусобақаси ўтказилади.
Араб Амирликларининг расмий ахборот агентлиги хабар беришича, бу мусобақалар «Султон бин Зоид» маданият ва ахборот воситалари маркази ва мамлакат мерос клубининг ҳамкорлигида муборак рамазон ойининг биринчи кунидан бошланган «Араб Амирликлари рамазония ўн еттинчи фестивали»нинг қошида ташкил этилган.
|