"XXII Республика қорилар мусобақаси"нинг видеодиски сотувга чиқарилди
Ассалому алайкум, муҳтарам ихлосмандлар! Мана, бир неча ўн йилдирки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Республика қорилар мусобақаси ўтказиб келинади. Анъанага мувофиқ жорий йилнинг 17 апрель куни ушбу мусобақанинг якуний босқичига Тошкент шаҳридаги тарихий ва мухташам «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди мезбонлик қилди. Мусобақанинг якуний қисмида иштирок этган қорилар ва қориялар Республикамизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган Қуръони Карим ихлосмандларини Аллоҳ таолонинг гўзал каломи тиловатидан баҳраманд этишди. Шунингдек, таниқли қориларимиз мусобақадан ташқари иштирок этиб, йиғилганларни ўз тиловатлари билан хушнуд этдилар. Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус дипломи ва совғалари ҳамда мусобақа мезбони «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди эсдалик совғалари ҳам тантанали равишда топширилди.