Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди | ||||
|
Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган Қуръони Карим қироати мусобақаси Россия федерациясининг Удмуртия республикасида ўтказилди.
Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, бу ҳақда маълумот берган Удмуртия республикаси мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, ҳар йили ўтказиладиган Қуръон қироати мусобақасининг очилиш маросимида президент офисининг федерал инспектори Дмитрий Мусин, Россия президентининг Удмуртия республикасидаги вакили Михаил Бобич, республика мусулмонлари диний идорасининг раиси, муфтий Фоиз Муҳаммадшин ва бошқа диний-сиёсий арбоблар иштирок этишди.
|