Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди | ||||
|
Босния пойтахти бўлган Сараево шаҳрида жойлашган «Бакр Бобо» номли жомеъ масжидида энг катта Қуръон оятлари битилган плакат ўрнатилди. Бу плакатга Нур сураси оятларидан битилган бўлиб унинг умумий узунлиги 45 метрни ташкил қилади. Мазкур плакат тош бўлакларидан иборат бўлиб масжиднинг ички қисмига ўрнатилди. Ушбу оятларни Босниядаги араб имлоси мутахассисларидан бўлган машҳур хаттотларнинг бири Хазим Нуманович қоғозга туширган ва Босниянинг Яблоница минтақасидаги мутахассислардан бири уни тошга ўйиб кўчирган.
Манба: Iqraa.com |