Қуръони каримга қарши ҳақорат мусулмонлардан Қуръон ва Суннатга янада кўпроқ диққат-эътибор қаратишларини тақозо этади | ||||
|
Афғонистондаги Қуръони Каримга нисбатан ҳақорат каби воқеалар мусулмонларни ғазаблантиришдан ҳам кўра, уларни олдингидан ҳам кўпроқ илоҳий каломга диққат-эътибор қаратиш ва муқаддасотлар ҳамда Ислом дини олдидаги масъулиятсизликларини тузатиш сари бошлаши зарур.
Мавританияда яшовчи франциялик мусулмон ёзувчи ва журналист Ян Мансур Тавфиқ дў Гренж Эрон Қуръон ахборот агентлигига берган интервюсида юқоридаги сўзни айтиш билан бирга шуларни таъкидлади: «Тўғри, Қуръонга нисбатан ҳурматсизлик ҳар бир мусулмонни ғазаблантиради, аммо Ислом жамияти фақатгина илоҳий калом ҳақоратлангач, унга диққат-эътиборини қаратиши аянчли ҳолдир». У ўз сўзига яна шуларни илова этди: «Қуръони Каримни ҳақоратлаш ҳаракати такрорланишига нисбатан ғазаб ва нафрат билдириш билан бирга, бу каби воқеалар мусулмонларнинг иймонлари, эътиқодлари ҳақида тафаккур қилиш ва Ислом дини дастурларига диққат-эътибор қаратишликка чорлаши керак. Бугунги кунда айрим кимсалар исломий муқаддасотларни таҳқирлашга журъат қилишаётганининг асосий сабабларидан бири мусулмонларнинг ўзлари илоҳий каломга бефарқ ва эътиборсиз бўлиб қолишганидир». |