A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Карсоқовларни таъминлаш мўлжалланган
PDF Босма E-mail

Урдундаги «Қуръони Каримни муҳофаза қилиш жамияти» Қуръонни имо-­ишоралар тилида тафсир қилиш лойиҳасини эълон қилди. alarabiya.net ахборот сайтининг хабар қилишича, лойиҳа беш йиллик амалиётга мўлжалланган.


Аҳмад Размак ишора луғати билан шундай дейди: «Мен уйда ота­-онамнинг Қуръон ўқиётганларини кўрар ва улардан ушбу китобнинг тафсирини сўрар эдим, лекин улар менга тўғри шаклда тушунтириб бера олмас эдилар. Мен эса уни билишни жуда ҳам истар эдим. Энди эса таржимон борлиги сабаб бу иш жуда ҳам ажойиб суратда муяссар бўладиган бўлди».
Унинг дўсти Солиҳ Форис бунга қўшимча қилиб: «Қуръон раббоний шариатдир, биз хатога йўл қўймаслик учун уни билишни истаймиз», деди.
Биринчи лойиҳа ўз хусусиятига кўра тарихий ҳисобланади ва Қуръон тафсирини имо-­ишоралар тилида тўла тақдим этадиган видеолавҳани ўз ичига олади. 
Бу лойиҳани амалга ошираётганлар уни Урдундаги 10 мингдан ортиқ кар-­соқовларга тақдим этишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Диний уламолар ва мутахассислардан тузилган махсус қўмита бу ишда машҳур тафсир китобларига таянади. 
«Қуръони Каримни муҳофаза қилиш жамияти» мудири Умар Субайҳий: «Қуръони Карим тафсири мутахассис уламоларнинг бири томонидан ўрганиб чиқилди ва тафсир амалиёти асносида уламолар тўқнаш келадиган барча муаммоларнинг воқеий ечими топилди. Мисол учун, муташобеҳ ‒ маъноси равшан айтилмаган оятларни ғайб ва охират ҳақида маълумот берадиган бошқа оятлар билан изоҳланади ва уларнинг ҳаммаси тафсир амалиёти олдидан имо-­ишора тили таржимон томонидан шарҳлаб берилади... 
Лойиҳа 5 йил муддат ичида амалга оширилади. Чунки Қуръони Каримнинг оятлари 6000дан ортиқ бўлиб, уларнинг ҳар бирининг шаръий ҳикмат ва маъноси бор. Шу боис, Қуръон оятлари маъноларини таржима қилишда уламолар қўмитаси томонидан катта эътибор талаб қилинади», ‒ деди. 
Лойиҳани амалга оширишда унинг моддий таъминоти алоҳида эътиборга моликдир. Чунки ҳар бир нусханинг таннархи 150 АҚШ долларига тўғри келади. «Қуръони Каримни муҳофаза қилиш жамияти»нинг умумий алоқалар бўлими ходими Ҳассом Ҳаёрийнинг атишича, 5000 нусханинг таннархи 750 минг АҚШ долларига тўғри келади. Жамият ҳозирча кар­-соқовларга бепул тарқатиш учун 2000 нусханинг таъминотини ўз зиммасига олган. 
Тадқиқотларга кўра, кар­-соқовларнинг 95% саводсиздир, уларнинг ичида ўқиш-­ёзишни биладиганлар жуда ҳам озчиликни ташкил қилади. 
Маълумот учун: имо­-ишора тили биринчи бўлиб 1620 йилда Мадридда (Испания) нашр қилинган. Кейин 1740 йили француз руҳонийси илк дунё имо­-ишора тилини тақдим этди ва 1755 йилда кар­-соқовлар учун хайрия ҳиобига иш юритадиган мактаб очди ҳамда ҳаётини шу ишга бағишлади. Ушбу мактабни битирганлардан бири америкалик эди. У ўз юртига қайтгач, 1817 йилда Америкада ҳам кар-­соқовларга мўлжалланган бир мактаб очди. 
Бугунги кунда мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши Қуръони Каримга хизмат бўлиш билан бирга, инсоният жамиятининг махсус кўмакка муҳтож бир қисми учун мусулмонлар томонидан муносиб бир ёрдам бўлиши жуда ҳам қувонарли ҳол, албатта.