Тотористонда Қуръонни ҳифз этиш мусобақаси бўлиб ўтди | ||||
|
Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида «Қуръон ҳофизларини тайёрлаш» халқаро ташкилотининг ташаббуси билан Қуръони Каримни ҳифз этиш бўйича илк мусобақа ўтказилди.
islam.ru ахборот сайти хабар беришича, мазкур мусобақанинг очилиш маросимида Татаристон республикаси муфтийси Илдус Файзов, Россия Ислом университети ректори Рафиқ Муҳаммедшин ва Арабистоннинг Жидда шаҳридаги «Қуръон ҳофизларини тайёрлаш» халқаро ташкилоти таълим кенгашининг вакили Ториқ Али Сардорлар иштирок этишди.
|