Америка масжидларида Қуръон тафсири кечалари ўтказилмоқда | ||||
|
Американинг турли шаҳарларидаги бир қатор масжидларда Қуръони Карим тафсирига бағишланган туркум кечалар ўтказилмоқда.
«sunniforum» ахборот сайти хабар беришича, бу тадбирлар шу йилнинг 19 сентябрь кунидан бошланди ва 9 октябргача давом этади. Мазкур тадбирларнинг асосий мезбонлари Ню Йорк, Ню Жерси ва Панселваниядаги масжидлардир ва Ню Йоркдаги Осифа Ислом маркази томонидан ташкил этилган. Қайд этиш керакки, Қуръон тафсири кечаларида Бангладеш пойтахти Дака шаҳридаги «Раҳмония бартала» мадрасасининг бошлиғи Ҳофиз Зубайр Аҳмад Ансорий ва Дака шаҳар «Байтул маъмур» масжидининг имом-хатиби Зунайд ал Ҳабиблар Қуръон оятларини тафсир қилишмоқда.
|