Маккаи Мукаррамада умрачиларни нашрий хатолари бор мусҳафлардан эҳтиёт бўлишга чақирилмоқда | ||||
|
Маккаи Мукаррамада умрачиларни нашрий хатолари бор мусҳафлардан эҳтиёт бўлишга чақирилмоқда
Саудиядаги матбуот ишлари ва илмий баҳслар бўйича Исломий Ишлар Вазирлигининг вакили доктор Мусаид Ҳадийсий кутубхона ва китоб дўконларида босма хатолари бор Қуръонлар мавжудлигини баён қилди. Доктор Мусаид баъзи бир умрачилар Маккаидаги ва Мадинадаги Ҳарамларларга қўйиб кетаётган устига «ВАҚФ» деб ёзиб қўйилган мусҳафларлар ичида ана шундай мусҳафлар ҳам борлигини айтиб, уларни Ҳарами Шарифлардан зудлик билан чиқариб ташлаш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, у мазкур мусҳафларни айрим мусулмон бўлмаган кишилар тижорат мақсадида чоп қилаётганларини ҳам айтиб ўтди. У яна ўз сўзида давом этиб: «Ҳозир биз Қуръон ойида турибмиз. Шундай шахслар ҳам борки, улар одамларнинг мазкур мусҳафлардаги имловий ва тепографик хатоларни билмасдан, арзон баҳога мусҳаф сотиб олиш ғамида бўлиб, мана шунга интилишидан фойдаланиб қолишни кўзлайдилар», деди ва яқинда Исломий Ишлар Вазирлигига Хитойда Малик Фаҳд табъаси нусхасида босилган бир мусҳаф етиб келган бўлиб, унда бир ҳизб – ярим пора тўла тушиб қолганини таъкидлади. Одамлар арзон нархдаги мусҳафларни сотиб олишга интилишади, бу хато. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Малик Фаҳд номидаги Мусҳафи Шариф матбааси уюшмасига давлат томонидан ҳар йили 300 млн. риёл маблағ ажратилади, 400 киши нусхаларни махсус текширувдан ўтказади.
Манбаа: www.redlinekw.com |