Канадада ўсмирлар орасида Қуръони карим ҳифзи бўйича мусобақа ўтказилади | ||||
|
Ўсмирлар ва ёшларга мўлжалланган Қуръони Каримни ҳифз этиш мусобақаси Канаданинг Монтерал шаҳрида шу йилнинг 21 август куни бўлиб ўтади. «AlRawdah» ахборот сайти хабар беришича, бу мусобақа Монтерал шаҳар «Ар-Равза» масжидининг ташаббуси билан етти ёшдан ўн икки ёшгача, ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача ва ўн етти ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилади.
|