A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон таржимони фақатгина илоҳий калом мазмунини таржима қилишга қодирдир холос
PDF Босма E-mail

Ҳеч бир тил Қуръони Каримда келган нарсаларни таъбир ва баён этишга қодир эмас ҳамда Қуръон таржимонлари бу илоҳий китобнинг таржимаси дея тақдим этадиган ва мусулмон уламолар шаръий нуқтаи назардан жойиз деб билувчи нарса оятларнинг ибораси эмас, балки Аллоҳ таоло каломининг фақатгина мазмунидир, холос.

 

Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимони ва муфассири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг собиқ муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА)га берган интервюсида юқоридаги сўзни айтиш билан бирга  таъкидладики, Қуръони Карим ибораларини Аллоҳ таоло томонидан нозил бўлган шаклда ҳеч бир тилга айнан ва тўлиқ таржима қилишнинг имкони йўқ.
Шайх илова этдики, Қуръон таржимонлари бу илоҳий китобнинг таржимаси дея тақдим этадиган ва мусулмон уламолар шаръий нуқтаи назардан жойиз деб билувчи нарса оятларнинг ибораси эмас, балки Аллоҳ таоло каломининг фақатгина мазмунидир, холос.
Шайх ҳазратлари сўзининг давомида таъкидлаб ўтдики, Қуръони Каримда шундай сўзлар ва иборалар борки, уларни бошқа тилларга таржима ва ҳатто ўгиришнинг имкони йўқ. Одатда Қуръон ибораларининг маъно-мазмуни шунчалик кенгки, уларни бир ёки бир нечта сўз билан таржима қилиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан таржимон бундай сўзларни айнан Қуръонда келган шаклида келтиради ва остида эса араб тилини билмайдиган ўқувчи тушуниши ва англаши учун шарҳ ва изоҳ ёзади.
Мусулмон уламолар халқаро анжуманининг бу аъзоси нега ўтмишда Қуръони Карим кам таржима қилингани, аммо эндиликда жуда кенг ривожланиб бораётгани ҳақидаги саволга жавобан шундай деди: «Ўтмишда Ислом доираси фақатгина араб тилида сўзлашувчи мамлакатлар ҳудуди билан чекланиб қолган эди, аммо бугунги кунда Ислом қуёши дунёнинг турли бурчакларига нур таратмоқда ва турли ирқ ҳамда миллатга мансуб мусулмонлар орасида араб тилидаги Қуръон таълимотларини англашга бўлган тамойил кучаймоқда.
У илова этдики, жуда кўплаб мусулмонларнинг она тили араб тили эмас ва одатда бу каби мусулмонлар Қуръонни англаш ва тушунишда баъзи бир муаммо ва масалаларга юзма-юз бўлишадики, уларнинг айримлари Қуръон таржимаси билан ечилади».

Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги муфассири ва таржимони:
«Қуръони Карим таржимаси қанчалик аниқ ва тўғри бўлмасин, асил Қуръоннинг ўрнини босолмайди. Чунки Қуръон ваҳий орқали Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган Аллоҳ таолонинг каломидир. Бироқ таржима эса инсоннинг ёзувидир».
Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги муфассири ва таржимони сўзининг давомида илова этдики, бошқа томондан Ислом олами бугунги кунда ўтмишдагидан мутлақо фарқ қилувчи шароитда турибди. Бугун Ислом душманлари томонидан бу самовий китобга қарши турли ҳақоратлар ва танқидлар билдирилмоқда. Албатта, уларнинг кўпчилиги Қуръонни тўғри англамагани ва тушунмагани туфайли бундай қабиҳ  ишларга қўл урмоқда. Шу нуқтаи назардан мусулмон уламолар бу илоҳий китобни бошқа тилларга таржима қилишни жойиз деб билишади.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг собиқ муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф яна таъкидладики, ўтмишда баъзи бир уламолар Қуръон таржимаси вақт ўтиши билан Қуръоннинг асосий маъно-мазмунига зарар етказиши мумкин деган ақидада эдилар. Шунинг учун бу илоҳий китоб таржимасини жойиз деб билишмас эди.

У таъкидладики, тарихнинг айрим даврларида ҳокимлар Қуръони Каримнинг ўз манфаатларига тўғри келадиган қисмини сайлаб, таржима қилдиришган ва уни халққа Қуръони Каримнинг асосий таълимоти сифатида етказиб беришган. Албатта, бундай таржималар мусулмон уламолар томонидан таҳрим этилган ва бу каби масалалар натижасида бугунги кунгача уламолар Қуръони Каримнинг таржимасига янада кўпроқ диққат-эътибор қаратиб келишмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф суҳбатнинг якунида Қуръони Каримнинг таржимаси унинг асли бўла оладими? деган саволга жавобан таъкидладики, Қуръони Карим таржимаси қанчалик аниқ ва тўғри бўлмасин, асил Қуръоннинг ўрнини тўлдиролмайди. Чунки Қуръон ваҳий орқали Расули акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган Аллоҳ таолонинг каломидир. Бироқ таржима   инсоннинг ёзувидир.