Қуръон халқаро мусобақаси “Само Дубай” спутник каналидан жонли равишда эфирга узатилади | ||||
|
Дубай соврини учун Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз этиш халқаро мусобақасининг ўн бешинчи босқичи муборак рамазон ойида «Само Дубай» спутник каналидан жонли равишда эфирга узатилади.
Араб Амирликларининг расмий ахборот агентлиги хабар беришича, Дубай информацион муассасаси тарқатган маълумотга кўра, ушбу муассаса қошидаги радио ва телеканаллар Дубай соврини учун Қуръон халқаро мусобақасининг ташкилий қўмитаси билан ҳамкорликда муборак рамазон ойида бу буюк қуръоний тадбирни кенг ёритади. Жумладан, мазкур муассасанинг «Само Дубай» спутник канали ва «Нур Дубай» телерадиоканали Дубай соврини учун Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз этиш халқаро мусобақасининг ўн бешинчи босқичини жонли равишда эфирга узатишлари кутилмоқда.
|