Яман пойтахтида Қуръонни ўқитиш бўйича ёзги марказлар йўлга қўйилди | ||||
|
Қуръони Каримни ҳифз этиш ва диний вожиботларни ўқитиш бўйича ёзги марказларнинг фаолиятлари 12 июль кунидан Яман пойтахти Сано шаҳрида вақф ва иршод идорасининг ташаббуси билан бошланди.
Яман расмий ахборот агентлиги «Сабанет» хабар беришича, Қуръони Каримни ҳифз этиш ва диний вожиботларни ўқитиш бўйича ёзги марказлар фаолиятларининг очилиш маросими Сано вилояти маҳаллий кенгашининг Бош котиби Абдулғани Ҳифзуллоҳ Жамилнинг иштирокида ушбу шаҳарнинг Бейт бус минтақасидаги Қубо масжидида бўлиб ўтди.
|