A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ёдлатиш марказларига 30 000 га яқин талаба жойлаштирилди
PDF Босма E-mail

 

Иорданиянинг Зарқо вилоятидаги Қуръон ёдлатиш марказларига 30 000 га яқин толиб ва толибалар жойлаштирилди. Талабалар вилоят бўйлаб 273 та марказга тарқатилди.

Зарқо вақф ишлари мудири Жамол Батойинанинг таъкидлашича, мазкур ёзги таътил марказлари болаларга икки ой муддат ичида ҳафтасига беш кун дарс ўтишни режалаштирган. Талабалар у жойда Қуръон илмлари ва тиловати, ҳадиси шариф, фиқҳ, тафсир, сийрат ва араб тили грамматикасидан таълим оладилар. Шу билан бирга, толиб ва толибаларда ватанга, умматга муҳаббат, ўзаро дўст-биродарлик руҳини  шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, талабаларга поклик, таҳорат одоблари, кундалик фиқҳий ҳукмлар, ота-онага яхшилик қилиш каби зуарурий билимлар ҳам ўргатилади.
Батойина шуни баён қилдики, бундай марказларни ташкил қилишдан кўзланган мақсад  бўш вақтлари, ҳатто ёзги таътил кунларини ҳам муҳим ва манфаатли ишлар билан банд қила оладиган масъулиятли ҳамда онгли баркамол янги авлодни етиштиришдир. Марказлар болалар учун бепул хизмат кўрсатади.
(Вакалат ал-анба ал-Қуръанийя ал-ъаламийя – Халқаро Қуръон янгиликлари агентлиги)