Брунейда ўқувчилар томонидан Қуръони карим хатм қилинди | ||||
|
Шу йилнинг 9 июль куни Брунейда бир гуруҳ ўқувчилар Қуръони Каримни хатм қилишгани муносабати билан алоҳида тадбир ўтказилди.
«Brunei Online» ахборот сайти хабар беришича, мазкур тадбир Брунейнинг Моара минтақасида жойлашган Мусин масжидида бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа ўқувчиларни Қуръони Каримни қироат қилиш, Қуръонга ҳамроҳликка тарғиб этиш, уларнинг тажвид ва қироат бўйича маҳоратларини ошириш, шунингдек, ёшлар ва ўсмирлар ҳамда уларнинг ота-оналарини доимий равишда масжидларга боришга ташвиқ этиш мақсадида амалга оширилди.
|