Дубайда Қуръони каримни ҳифз этиш жамғармаси таъсис этилди | ||||
|
Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Қуръони Каримни ўрганиш ва ҳифз этиш бобида фаолиятларни йўлга қўйиш мақсадида Қуръони Карим жамғармаси таъсис этилди.
«Ал-Халийж» газетаси хабар беришича, Дубай исломий ва хайрия ишлари идорасининг раиси Ҳамад аш Шайх Аҳмад аш Шайбоний мазкур қуръоний жамғарманинг фаолияти учун рухсатнома бериш билан бирга, таъкидладики, «Ал-Абдулий» муассасаси Қуръони Каримни ўқитиш ва ҳифз этиш бўйича фаолият юритади.
|