Қирғизистонда республика Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди | ||||
|
Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида Қуръони Карим бўйича республика мусобақаси шу йилнинг 24 -25 июнь кунлари мамлакат пойтахти Бишкек шаҳар жомеъ масжидида бўлиб ўтди. Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА) нинг Қирғизистондаги бўлими хабар беришича, мазкур қуръоний мусобақалар Қирғизистон мусулмонлари идораси ва Ислом олами халқаро анжумани қошидаги Қуръонни ҳифз этиш қўмитасининг ташаббуси билан бўлиб ўтди.
|