Ақли ноқислар учун илк бор Қуръон мусобақаси | ||||
|
Мисрдаги Вақф Ишлар вазири Абдуллоҳ Ҳилол ақли ноқислар учун биринчи Қуръон мусобақаси ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Искандариядаги Вақф Вазирлигининг вакили Муҳаммад Маҳмуд Абу Ҳатаб ушбу ҳаракатни: «Мусобақадан мақсад, ақли ноқис кишиларни Қуръони Каримни ёдлашга, Аллоҳнинг оятларини, сўзларини тартил билан тиловат қилишга рағбатлантириш ва жонлантиришдир. Тоинки, жамиятнинг ўша қатламларида ҳам диний тушунча тарқалсин», дея изоҳлади. |