Халқаро Қуръон мусобақаларига бағишланган конференция | ||||
|
«Халқаро Қуръони Карим ёдлатиш маркази» халқаро Қуръон мусобақаларига бағишланган ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. Йиғилиш 1432/6/26-27 (29-30 май) кунлари ташкилотнинг Жиддадаги бош қароргоҳида бўлиб ўтди. Йиғинга марказнинг бош котиби Шайх Абдуллоҳ Басфар раислик қилди. Унда Ислом ўлкаларидан Қуръон илми бўйича ўттиздан ортиқ етук мутухассислар иштирок этди. Жумладан, Миср қорихоналари раиси Шайх Аҳмад Муъасровий, марказ илмий мажлиси раиси Шайх Айман Сувайд ва бошқа бутун дунёдаги халқаро мусобақалар раҳбарлари иштирок этдилар.
|