Энг жaжжи қория ва энг кичик ижозат соҳибаси | ||||
|
Кеча 26 май куни Қуръони Карим ёдлатиш ишига ихтисослашган «Дар ал-ҳуда» мадрасасиа энг жaжжи Қуръон қорияси ҳамда энг кичик ижозат соҳибаси шарофати учун тақдирлов маросими ўтказди. Бу йиғин Жиддадаги «Қуръони Карим ёдлатиш хайрия жамияти»нинг аёллар бўлими биносида ўтказилди.
«Дар ал-ҳуда» мадрасасининг мудираси Робиъа Абус-Cамҳ шуни маълум қилдики, маросимга сабаб бўлганларнинг биринчиси энг жажжи Мусҳаф ўқувчиси сифатида тан олинган қория Дилоро Урдуғон қизи бўлиб, у Қуръонни тўла икки марта рўйхат ўқиб берган ва 11 порани тўла мукаммал ёд олгандир. Эндигина 13га кирган Марям Муҳаммад эса энг ёш ижозат соҳибаси сифатида йиғиннинг иккинчи сабабчиси бўлди. Устоза Амира Милёний унга Шотибия тариқаси бўйича имом Ҳафснинг имом Осимдан қилган ривояти асосида Қуръонни ҳифз қилгани ҳақида ижоза берган. |