Мисрда Қуръон мусобақаси бошланади | ||||
|
Жорий ойнинг 27 куни Қоҳирада рамазон ойида ўтказиладиган йиллик Халқаро Қуръон мусобақасига номзодларни саралаш учун Миср бўйича маҳаллий Қуръон мусобақаси бошланади.
Ташкилий қўмита Халқаро мусобақа учун ҳозирдан қатнашчиларни рўйхатга олмоқда. Миср Вақф ишлари вазири Абдуллоҳ Ҳусайнийнинг таъкидлашича, маҳаллий мусобақада иштирок этмоқчи бўлган киши Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган бўлиши билан бирга, 15 поранинг тафсирини ҳам ўзлаштирган бўлиши керак. Айни вақтда у Азҳар унверситетини битирган ёки унда таҳсил олаётган бўлмаслиги, ёши 25 дан ошмаган бўлиши, охирги беш йил ичида халқаро мусобақаларда қатнашган бўлмаслиги шарт.
|