Қувайтда Қуръонга хизмат кўрсатувчи энг зўр ахборот сайти аниқланади | ||||
|
Қувайт соврини учун Қуръони Карим ҳифз, қироат ва тажвиди бўйича иккинчи халқаро мусобақаси ҳакамлар қўмитасининг раиси Холид ал-Бирок бу мамлакатда Қуръонга хизмат кўрсатувчи энг зўр ахборот сайти аниқланишини маълум қилди. Қувайт расмий ахборот агентлиги хабар беришича, Холид ал-Бирок 16 апрель куни ўтказган матбуот конференциясида бу борада маълумот берар экан, таъкидладики, Қувайт соврини учун Қуръони Карим ҳифз, қироат ва тажвиди бўйича иккинчи халқаро мусобақасининг тўртинчи номенацияси Қуръони Каримга хизмат кўрсатувчи энг зўр технология лойиҳасига ихтисослашган.
|